Ўзбекистон компанияларининг Сурия бозорига чиқиш харажатлари субсидияланади

© Syrian arab news agencyВ Ташкенте состоялся узбекско-сирийский бизнес-форум
В Ташкенте состоялся узбекско-сирийский бизнес-форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги бизнес-форумда икки давлат компанияларини қўллаб-қувватлаш, кўргазмалар ва қўшма лойиҳалар режаси белгилаб олинди
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. 19 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Сурия иқтисодиёт ва саноат вазири Муҳаммад Нидал аш-Шаар ҳамда икки мамлакат бизнес вакиллари иштирок этди.
Сурия делегацияси таркибида тўқимачилик, фармацевтика, озиқ-овқат ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ва электротехника соҳаларидаги 30 дан ортиқ йирик компания раҳбарлари қатнашди.
Форумда 2027 йил февралда Ҳалаб ва Дамашқда “Made in Uzbekistan” кўргазмасини, йил давомида эса Тошкентда Сурия маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш режаси маълум қилинди. Ҳалабда Ўзбекистон савдо уйи ҳам фаолият юритмоқда.
Ўзбекистон компанияларининг Сурия бозорига чиқишини енгиллаштириш учун омбор ижараси, сертификатлаштириш ва ташиш харажатларини субсидиялашни ўз ичига олган кўмак чоралари назарда тутилган. Ўзбекистонда ишлашга қизиққан Сурия компанияларига эса маҳаллий ҳамкор топиш, музокаралар ва лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам берилади.
18 сентябрь куни икки давлат Қўшма иқтисодий ва савдо қўмитасини тузиш бўйича меморандум имзолаган. Сурия томони маълумотига кўра, қўмита ҳар йили навбатма-навбат икки мамлакатда йиғилади ва унда хусусий сектор вакиллари ҳам иштирок этади.
Шунингдек, Сурия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши тузилди. Томонлар аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун вазир ўринбосарлари бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этган. Форум B2B ва B2G музокаралари билан давом этди.
В Алеппо открылся Узбекско-Сирийский торговый дом и дистрибьюторский центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Ҳалабда Ўзбекистон–Сурия савдо уйи очилди
Янгиликлар лентаси
0