Ҳалабда Ўзбекистон–Сурия савдо уйи очилди

© Торгово-промышленная палата В Алеппо открылся Узбекско-Сирийский торговый дом и дистрибьюторский центр
В Алеппо открылся Узбекско-Сирийский торговый дом и дистрибьюторский центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2026
Oбуна бўлиш
Ҳалабда очилган савдо уйи ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини Сурия бозорига олиб чиқиш ва янги экспорт йўналишларини шакллантиришга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Суриянинг Ҳалаб шаҳрида Ўзбекистон–Сурия савдо уйи ва дистрибуция маркази очилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Марказ Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ahmad Kalash Ltd” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унинг очилиш маросимида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов, Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов ҳамда икки мамлакатнинг 100 нафардан ортиқ тадбиркори иштирок этди.
Савдо уйи икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини Сурия бозорига олиб чиқиш ҳамда логистика ва дистрибуция жараёнларини йўлга қўйиш мақсадида очилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондан Ҳалабга битта контейнерни етказиш тахминан 10 кун давом этади. Ташиш нархи ўртача 2,5 минг долларни ташкил этмоқда.
Марказ орқали “Made in Uzbekistan” бренди остидаги маҳсулотларни Сурия бозорида тарғиб қилиш, тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни кучайтириш ва янги экспорт йўналишларини шакллантириш режалаштирилган.
Рукопожатие. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2025
Ўзбекистон ва Эрбил ССП ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Янгиликлар лентаси
0