Ўзбекистондаги сайлов участкаларида Россия Давлат думаси сайлови ўтказилмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия фуқаролари Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада ташкил этилган сайлов участкаларида Давлат думаси депутатлари учун овоз бермоқда.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Россия Федерацияси Давлат думасининг тўққизинчи чақириқ депутатлари сайловида овоз бериш ўтказилмоқда.
Мамлакатда тўртта сайлов участкаси ташкил этилган. Уларнинг иккитаси Тошкентда — Россия элчихонаси ва Рус уйида, яна биттадан участка Самарқанд ва Фарғонада ишлаяпти. Участкалар маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 20:00 гача очиқ.
Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алексей Ерхов Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тошкентдаги 8297-сонли сайлов участкасида овоз бериш штат режимида ўтаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, участкада навбатлар йўқ, биринчи марта овоз бераётганларга эса эсдалик совғалари топширилмоқда. Соат 13:00 ҳолатига бу ерда қарийб 500 киши овоз берган.
Овоз бериш жараёнини МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси ва Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси вакиллари кузатмоқда.
Россия Жамоатчилик палатасининг овоз бериш устидан жамоатчилик назорати бўйича вакили Владимир Носков сайловчилар ўз ҳуқуқларидан фойдаланиши учун зарур шароитлар яратилганини таъкидлади.
"Ҳозирга қадар кузатувчилар томонидан ҳеч қандай қоидабузарлик аниқланмади", — деди у.
Ўзбекистонда Россия фуқаролари Тошкентдаги 8297 ва 8256-сонли, Фарғонадаги 8371-сонли ҳамда Самарқанддаги 8374-сонли участкаларда овоз бериши мумкин.
Давлат думаси сайловида Россияда овоз бериш 18 сентябрда бошланган ва 20 сентябрда якунланади. Хориждаги сайлов участкалари учун асосий овоз бериш куни 20 сентябрь ҳисобланади.
Россияне в Узбекистане активно голосуют на выборах в Госдуму РФ  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада россияликлар Давлат думаси учун овоз бермоқда
Янгиликлар лентаси
0