5 километр — ортиқча тўхташларсиз: Тошкентда янги "Яшил тўлқин" ишга тушди

© Sputnik / Бахром ХатамовПродажи автомобилей в Узбекистане
Продажи автомобилей в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Oбуна бўлиш
Кичик ҳалқа йўлининг 5 километрлик қисмида 12 та светофор синхронлаштирилди — йўлга кетадиган вақт қарийб икки дақиқага қисқарди
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Тошкентда Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг яна 5 километрлик қисмида "Яшил тўлқин" тизими жорий этилди, деб хабар берди Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази.
Тизим Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети олдидаги пиёдалар ўтиш жойидан Шайх Зайниддин кўчаси билан кесишмадаги "Висол" тўйхонаси қаршисигача бўлган йўлни қамраб олди.
Ушбу масофадаги 12 та светофор ўзаро синхронлаштирилди. Транспорт оқими эркин бўлганда ва 50–60 км/соат тавсия этилган тезликда ҳаракатланганда ҳайдовчи кейинги светофорларга яшил чироқ вақтида етиб бориши ва ортиқча тўхтамасдан ҳаракатланиши мумкин.
Синов натижаларига кўра, илгари 5 километрлик масофани босиб ўтишга 11 дақиқа 30 сония кетган. Светофорлар синхронлаштирилгандан кейин бу вақт 9 дақиқа 40 сонияга тушди.
Шу тариқа, бир марта ўтишда 1 дақиқа 50 сония тежалмоқда. Бу тахминан учта 35–40 сониялик қизил чироқ фазасида кутиш вақтига тенг.
"Яшил тўлқин" ҳайдовчининг тезлигини ошириш эмас, балки светофорлардаги ортиқча тўхташ ва қайта тезланишларни камайтириб, транспорт оқимини бир маромда ушлашга қаратилган.
Марказ маълумотига кўра, тизимни Тошкентнинг бошқа серқатнов йўлларида ҳам босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с результатами реконструкции улицы Шота Руставели в городе Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Тошкентда яна бир “яшил тўлқин”: йўлга кетадиган вақт 30 фоизга қисқарди
Янгиликлар лентаси
0