Аичи-Нагоя-2026: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов кумуш медаль соҳиби бўлди

© Пресс-служба НОКАичи-Нагоя-2026: Хумоюнмирзо Халимов стал обладателем серебряной медали
Аичи-Нагоя-2026: Хумоюнмирзо Халимов стал обладателем серебряной медали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Oбуна бўлиш
Каратэчи Ҳумоюнмирзо Ҳалимов -55 кг вазн тоифасида финалга қадар етиб бориб, Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 ХХ ёзги Осиё ўйинларидаги дастлабки медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Каратэ бўйича -55 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳумоюнмирзо Ҳалимов финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда у Қозоғистон вакили Жоломан Бигабилга имкониятни бой бериб, кумуш медаль соҳиби бўлди.
Шу тариқа Ҳалимов Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 мусобақаларидаги биринчи медалини қўлга киритди.
ХХ ёзги Осиё ўйинлари Япониянинг Аичи префектураси ва Нагоя шаҳрида ўтказилмоқда. Мусобақалар 19 сентябрда бошланган бўлиб, 4 октябрга қадар давом этади. Ўйинлар дастуридан 43 та спорт тури ўрин олган, беллашувлар 54 та объектда ташкил этилади.
Ўзбекистон мазкур Осиё ўйинларида ўз тарихидаги энг катта таркиб билан қатнашмоқда. Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мамлакат шарафини 42 та спорт турида 396 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибига олти нафар спортчи киритилган.
Дзюдоисты Узбекистана завоевали пять медалей на турнире Большого шлема в Лозанне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2026
Ўзбекистон дзюдочилари Лозаннадаги “Катта дубулға” турнирида бешта медаль олди
Янгиликлар лентаси
0