Ўзбекистон дзюдочилари Лозаннадаги “Катта дубулға” турнирида бешта медаль олди

© Ўзбекистон дзюдо федерациясиДзюдоисты Узбекистана завоевали пять медалей на турнире "Большого шлема" в Лозанне
Дзюдоисты Узбекистана завоевали пять медалей на турнире Большого шлема в Лозанне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси мусобақада 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ўтказилган “Катта дубулға” турнирини бешта медаль билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифаларида курашган ўзбекистонлик дзюдочилар 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалини қўлга киритишди.
-90 кг вазн тоифасида финалга икки нафар Ўзбекистон вакили — Умар Бозоров ва Нурбек Муртазоев етиб келди.
Ҳал қилувчи беллашувда Бозоров ғалаба қозониб, “Катта дубулға” турнирининг олтин медалига сазовор бўлди. Муртазоев эса кумуш медални қўлга киритди.
Бозоров финалгача Германия вакили Лассе Шривер, россиялик Мансур Лорсанов, болгариялик Ивайло Иванов ҳамда чехиялик Адам Копецкийни мағлуб этди. Муртазоев эса грузиялик Акаки Жапаридзе, швейцариялик Симон Гаутши, бразилиялик Рафаэл Маседо ва россиялик Егор Андонидан устун келди.
-100 кг вазн тоифасида Эрназар Сарсенбаев бронза медали соҳиби бўлди. У дастлаб қозоғистонлик Марат Байкамуров ва бразилиялик Леонардо Гонсалвесни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Нидерландиялик Симеон Катаринага имкониятни бой берган Сарсенбаев бронза учун беллашувда япониялик Тетта Хамадани енгди.
Аввалроқ Арслонбек Тожиев -81 кг вазнда кумуш, Самариддин Қўчқоров эса -60 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган эди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Лозанна “Катта дубулға” турнирини 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринни эгаллади.
Биринчи ўрин Россия, кейинги ўринлар Япония ва Германия жамоаларига насиб этди.
28–30 август кунлари ўтказилган мусобақада 77 та мамлакатдан 513 нафар дзюдочи иштирок этди.
Спортсмены Узбекистана завоевали медали на чемпионатах Азии по дзюдо и плаванию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2026
Осиё чемпионатлари: дзюдочилар — биринчи, Паризод Абдукаримова — сузишда "бронза" соҳиби
Янгиликлар лентаси
0