Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Mehr: ЕОИИ–Эрон битими АҚШнинг минтақа давлатларига босим имкониятларини чеклайди

© REUTERS / Dado RuvicКонфликт между Ираном и США с Израилем
Конфликт между Ираном и США с Израилем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Oбуна бўлиш
ЕОИИ–Эрон эркин савдо битими ва Марказий Осиёнинг Эрон орқали ўтувчи транзит йўллари Теҳрон билан алоқаларни чеклашни мураккаблаштирмоқда, деб ёзади Mehr.
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Эрон ўртасидаги эркин савдо режими Марказий Осиё давлатларининг Теҳрон билан иқтисодий алоқаларини чеклашга қаратилган АҚШ сиёсати учун қўшимча тўсиқ яратмоқда, деб ёзади Эроннинг Mehr агентлиги.
ЕОИИ ва Эрон ўртасидаги тўлиқ форматдаги эркин савдо битими 2025 йил 15 майдан кучга кирган. Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотига кўра, у товар номенклатурасининг қарийб 90 фоизи бўйича божсиз савдони назарда тутади. Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИ аъзолари ҳисобланади.
Mehr фикрича, бу ҳолат Вашингтоннинг минтақа давлатларидан Эрон билан савдо ва молиявий алоқаларни чеклашни талаб қилиши билан мавжуд иқтисодий келишувлар ўртасида зиддият келтириб чиқаради.
Нашр АҚШнинг иккиламчи санкциялар хавфи орқали компаниялар ва банкларга босим ўтказиши мумкинлигини қайд этади. АҚШ маъмурияти Эронга нисбатан "максимал босим" сиёсатини амалга ошираётгани ва хорижий компаниялар ҳамда молиявий институтлар учун санкция хавфлари мавжудлигини расман билдирган.
Ўзбекистон ЕОИИ аъзоси эмас, балки Иттифоқ ҳузурида кузатувчи давлат мақомига эга. Бироқ Mehr Тошкент учун Эроннинг аҳамияти тўғридан-тўғри савдодан кўра транзитда юқорироқ эканига эътибор қаратади.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатга Эрон ҳудуди орқали 3,9 млрд долларлик импорт юклари кириб келган. Бу жами импортнинг қарийб 9 фоизига тенг. Шунингдек, Эрон орқали 1,4 млрд долларлик Ўзбекистон экспорти ташилган.
Mehr хулосасига кўра, санкциялар молиявий операцияларни қийинлаштириши мумкин, аммо Эронни Марказий Осиёни Форс кўрфази ва очиқ денгизларга боғловчи транзит йўналиш сифатида бутунлай четга чиқариш анча мураккаб.
Национальный флаг Ирана над Тегераном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Яқин Шарқ можароси фонида Эрон савдони шимолий йўналишга қайта йўналтирмоқда — ЕИК
Янгиликлар лентаси
0