Марказий Осиё иқтисодиёти илк бор $600 млрддан ошиши мумкин — СМТИ

© Институт Стратегического Анализа и ПрогнозаАкрамжон Неъматов
Акрамжон Неъматов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё иқтисодиёти 2026 йилда илк бор 600 млрд доллардан ошиши мумкин, минтақада саноат ишлаб чиқариши эса йилига қарийб 6 фоиз ўсмоқда
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг умумий ҳажми 2026 йилда илк бор 600 млрд доллардан ошиши мумкин. Бу ҳақда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов маълум қилди, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, минтақада саноат ишлаб чиқариши йилига қарийб 6 фоизга ўсмоқда, аҳоли сони 85 миллион кишига яқинлашган, минтақа аҳолисининг ярмидан кўпи 27 ёш атрофида ва ундан кичик.
Транспорт йўлакларида ҳам юк оқими сезиларли ошган. Хусусан, Ўрта коридор орқали ташилаётган юк ҳажми сўнгги йилларда қарийб 1,5 млн тоннадан 4 млн тоннадан зиёдга, контейнер ташувлари эса 33 мингдан 77 мингта стандарт контейнергача ошган.
Шу билан бирга, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши давом этмоқда. Лойиҳанинг истиқболдаги йиллик юк ташиш қуввати 15 млн тоннагача бўлиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич Ўзбекистон томонидан аввал ҳам расман маълум қилинган.
Неъматовнинг таъкидлашича, минтақа фақат транзит ҳудуд бўлиб қолмаслиги керак. Транспорт йўлаклари бўйлаб саноат корхоналари ва логистика марказларини ташкил этиш, қайта ишлаш, молиявий ва рақамли хизматларни ривожлантириш кўпроқ қўшилган қиймат яратиш имконини беради.
Ушбу маълумотлар Италияда Марказий Осиёнинг Евроосиё транспорт ва иқтисодий алоқаларидаги ўрнига бағишланган халқаро муҳокамада тақдим этилди.
Евразийский банк развития - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Иқтисодиёти $600 млрд, аҳолиси 96 млн: ЕОТБ Марказий Осиё лойиҳа ва прогнозларини очиқлади
Янгиликлар лентаси
0