https://sputniknews.uz/20260304/edb-central-asia-loyiha-prognoz-56101680.html
Иқтисодиёти $600 млрд, аҳолиси 96 млн: ЕОТБ Марказий Осиё лойиҳа ва прогнозларини очиқлади
Иқтисодиёти $600 млрд, аҳолиси 96 млн: ЕОТБ Марказий Осиё лойиҳа ва прогнозларини очиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё тараққиёт банки прогнозларига кўра, Марказий Осиё иқтисодиёти яқин йилларда $600 млрдга етиши мумкин. Минтақада ислом банклари активлари эса 2033 йилга бориб $6,3 млрдгача ўсиши кутилмоқда.
2026-03-04T18:16+0500
2026-03-04T18:16+0500
2026-03-04T18:16+0500
ўзбекистон ва еоии
ўзбекистон
транспорт
банк
сув
ҳамкорлик
молиялаштириш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0a/48813143_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_61661aa31277795d0259c53463d0b9f0.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2006 йилда ташкил этилган Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 20 йиллик фаолиятини нишонламоқда. Банк раҳбари Николай Подгузов "ТАСС"га берган интервьюсида Марказий Осиё учун муҳим йўналишлар ҳақида сўзлади.Унинг айтишича, 2025 йилда Ўзбекистон ЕОТБга аъзо бўлди. Бу мамлакатга йирик инфратузилма ва инвестиция лойиҳалари учун қўшимча молиявий ресурслардан фойдаланиш имконини беради.Подгузов Марказий Осиёдаги асосий муаммолардан бири сув танқислиги эканини таъкидлади. Ҳозир минтақада 10 миллионга яқин киши тоза ичимлик сувидан маҳрум, эски инфратузилма эса сувнинг 55 фоизигача йўқолишига сабаб бўлмоқда. Шу боис ирригацияни модернизация қилиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этишга қаратилган лойиҳалар банкнинг устувор молиялаштириш йўналишларидан бири ҳисобланади.Минтақанинг географик жойлашуви савдони ҳам қимматлаштиради: Марказий Осиё океан портларидан 3 минг километрдан ортиқ масофада жойлашгани сабабли транспорт харажатлари 20–40 фоизгача юқори.Банк Евроосиё ва Яқин Шарқ ўртасида инвестиция алоқаларини ҳам кенгайтирмоқда. 2025 йил декабрида Абу-Дабидаги ADGM халқаро молия марказида ЕОТБ ваколатхонаси очилди. Прогнозларга кўра, 2033 йилга бориб Марказий Осиёдаги ислом банклари активлари 6,3 миллиард долларга етиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260209/edb-yashil-energetika-loyihalar-55572060.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0a/48813143_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_90875b7dcd6a7eea982a904658fd9929.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё иқтисодиёти, еотб, евроосиё тараққиёт банки, ислом банклари, марказий осиё иқтисодий ўсиш, трансафғон коридори, сув танқислиги, марказий осиё аҳолиси, логистика коридорлари
марказий осиё иқтисодиёти, еотб, евроосиё тараққиёт банки, ислом банклари, марказий осиё иқтисодий ўсиш, трансафғон коридори, сув танқислиги, марказий осиё аҳолиси, логистика коридорлари
Иқтисодиёти $600 млрд, аҳолиси 96 млн: ЕОТБ Марказий Осиё лойиҳа ва прогнозларини очиқлади
ЕОТБ прогнозларига кўра, Марказий Осиё иқтисодиёти 2026 йилда 600 миллиард долларга етиши мумкин. Банк минтақада асосан сув таъминоти ва транспорт инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқда
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2006 йилда ташкил этилган Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 20 йиллик фаолиятини нишонламоқда. Банк раҳбари Николай Подгузов "ТАСС"га берган интервьюсида Марказий Осиё учун муҳим йўналишлар
ҳақида сўзлади.
Унинг айтишича, 2025 йилда Ўзбекистон ЕОТБга аъзо бўлди. Бу мамлакатга йирик инфратузилма ва инвестиция лойиҳалари учун қўшимча молиявий ресурслардан фойдаланиш имконини беради.
ЕОТБ ҳисоб-китобларига кўра, бу йил Марказий Осиёнинг беш давлати иқтисодиёти умумий ҳажми 600 миллиард долларга яқинлашади. 2040 йилга бориб эса минтақа аҳолиси 96 миллион кишига етиши мумкин.
Подгузов Марказий Осиёдаги асосий муаммолардан бири сув танқислиги эканини таъкидлади. Ҳозир минтақада 10 миллионга яқин киши тоза ичимлик сувидан маҳрум, эски инфратузилма эса сувнинг 55 фоизигача йўқолишига сабаб бўлмоқда. Шу боис ирригацияни модернизация қилиш ва сув тежовчи технологияларни жорий этишга қаратилган лойиҳалар банкнинг устувор молиялаштириш йўналишларидан бири ҳисобланади.
Минтақанинг географик жойлашуви савдони ҳам қимматлаштиради: Марказий Осиё океан портларидан 3 минг километрдан ортиқ масофада жойлашгани сабабли транспорт харажатлари 20–40 фоизгача юқори.
Банк фаолиятининг муҳим йўналишлар қаторида шимол–жануб транспорт коридори ва эҳтимолий Трансафғон коридори тилга олинди. Бу йўналишлар Марказий Осиё давлатларига Жанубий Осиё ва Форс кўрфази бозорларига чиқиш имконини бериши мумкин.
Банк Евроосиё ва Яқин Шарқ ўртасида инвестиция алоқаларини ҳам кенгайтирмоқда. 2025 йил декабрида Абу-Дабидаги ADGM халқаро молия марказида ЕОТБ ваколатхонаси очилди. Прогнозларга кўра, 2033 йилга бориб Марказий Осиёдаги ислом банклари активлари 6,3 миллиард долларга етиши мумкин.