ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган “Турон” стадиони билан танишди.“Турон” стадиони “Арал” профессионал футбол клубининг базаси ҳисобланади. Бу ерда Республика футбол академиясининг 190 нафар тарбияланувчиси мунтазам машғулотлар ва ўқув йиғинларини ўтказмоқда. Мажмуада иккита спорт зали ва иккита қўшимча стадион ҳам мавжуд.Лойиҳанинг умумий қиймати 118,6 миллиард сўмни ташкил этади. Мажмуада 85 нафар кишининг доимий бандлиги таъминланди. Реконструкция натижасида стадион сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.Академия тарбияланувчилари учун 196 ўринли ётоқхона, 84 ўринли ошхона, тренажёр заллари ва тактик таҳлил хоналари ташкил этилган. Шунингдек, енгил атлетика, бокс ва таэквондо бўйича бир вақтнинг ўзида 100-150 нафар спортчининг шуғулланиши учун шароит яратилган.Стадионда оммавий ахборот воситалари учун махсус платформалар, офсайд камераларини ўрнатиш нуқталари ҳамда марказлашган VAR тизими учун алоҳида зона ташкил этилди. Мазкур инфратузилма мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ва ёритишга хизмат қилади.Президент шу ерда машғулот ўтаётган ёш спортчилар билан самимий суҳбатлашди ва улар билан эсдалик учун суратга тушди.
Реконструкция натижасида стадион сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган “Турон” стадиони билан танишди.
“Турон” стадиони “Арал” профессионал футбол клубининг базаси ҳисобланади. Бу ерда Республика футбол академиясининг 190 нафар тарбияланувчиси мунтазам машғулотлар ва ўқув йиғинларини ўтказмоқда. Мажмуада иккита спорт зали ва иккита қўшимча стадион ҳам мавжуд.
Лойиҳанинг умумий қиймати 118,6 миллиард сўмни ташкил этади. Мажмуада 85 нафар кишининг доимий бандлиги таъминланди. Реконструкция натижасида стадион сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.
Академия тарбияланувчилари учун 196 ўринли ётоқхона, 84 ўринли ошхона, тренажёр заллари ва тактик таҳлил хоналари ташкил этилган. Шунингдек, енгил атлетика, бокс ва таэквондо бўйича бир вақтнинг ўзида 100-150 нафар спортчининг шуғулланиши учун шароит яратилган.
Стадионда оммавий ахборот воситалари учун махсус платформалар, офсайд камераларини ўрнатиш нуқталари ҳамда марказлашган VAR тизими учун алоҳида зона ташкил этилди. Мазкур инфратузилма мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ва ёритишга хизмат қилади.
Президент шу ерда машғулот ўтаётган ёш спортчилар билан самимий суҳбатлашди ва улар билан эсдалик учун суратга тушди.