Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга икки кунлик ташрифи бошланди
13:27 18.09.2026 (янгиланди: 17:47 18.09.2026)

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари биринчи навбатда кўп йиллар Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида ишлаган Каллибек Камалов хотирасини ёд этди.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан Қорақалпоғистон Республикасига келди.
Президент матбуот хизматига кўра, Мирзиёев сафарни бошлашдан аввал атоқли давлат ва жамоат арбоби Каллибек Камаловнинг хонадонига ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилиниб, марҳумнинг ҳаққига дуои фотиҳа қилинди.

1/6
© Пресс-служба президента Узбекистана

2/6
© Пресс-служба президента Узбекистана

3/6
© Пресс-служба президента Узбекистана

4/6
© Пресс-служба президента Узбекистана

5/6
© Пресс-служба президента Узбекистана

6/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
6/6
© Пресс-служба президента Узбекистана
Жорий йил февраль ойида вафот этган Каллибек Камалов кўп йиллар Қорақалпоғистонда раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш, аҳоли турмушини яхшилашга катта ҳисса қўшган.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Кегейли туманидаги “ADM Agro” корхонасининг саноатлашган интенсив боғида йўлга қўйилган замонавий аграр тажрибани кўздан кечирди.
Боғнинг умумий майдони 330 гектарни ташкил этади. Энг муҳими, маҳаллий аҳоли учун 100 та муқим иш ўрни яратилди. Илгари доимий даромад манбаига эга бўлмаган қишлоқ аҳолиси энди ўз ҳудудида ишлаб, оиласига барака киритмоқда.
Кегейлидаги мазкур муваффақиятли тажриба бутун Қорақалпоғистон бўйлаб кенгайтирилади. Интенсив боғлар майдонини 10 минг гектарга етказиб, 40 мингта доимий ва мавсумий иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с интенсивным садом предприятия "ADM Agro" в Каракалпакстане.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ташриф давомида давлат раҳбари “Кегейли барака наслли парранда” корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 7,8 миллион долларни ташкил этади. 21 гектар майдонни эгаллаган корхона ишга тушиши билан 70 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.
Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати юқори бўлиб, 200 минг товуқ боқиш имкониятига эга. Ҳозирги кунда бу ерда 130 минг товуқ парвариш қилинмоқда. Корхона давлат бюджетига 4,8 миллиард сўм тушум келтириб, туман иқтисодиётига катта ҳисса қўшмоқда.
Мажмуада йилига 27,5 миллион дона инкубацион тухум етиштирилади. Ушбу тухумлар товуқ ва 1 кунлик жўжа ҳолида сотувга чиқарилади.

1/3
© Пресс-служба президента Узбекистана

2/3
© Пресс-служба президента Узбекистана

3/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/3
© Пресс-служба президента Узбекистана
Жорий йил якунига қадар яна 8,5 гектар майдонда қиймати 5 миллион долларлик янги фабрикани ишга тушириш мўлжалланган. Лойиҳа амалга ошгач, янги иш ўринлари яратилади ва ишлаб чиқариш ҳажми янада ортади.
Президент бундай мажмуалар келгусида йирик паррандачилик холдингларига айланиб, нафақат янги, балки юқори маошли иш ўринларини яратишга хизмат қилиши кераклигини қайд этди, мутасаддиларга бу борада тегишли кўрсатмалар берди.
