Қорақалпоғистонда янги ривожлантириш дастури: туманларда қандай лойиҳалар амалга оширилади

© Getty Images / Gijs de Kortгород Нукус
город Нукус  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжатга кўра, ҳудудда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, ишсизликни қисқартириш ва йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ кўрсаткичлар белгилаб берилди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасини 2026–2030 йилларда ривожлантириш дастури тасдиқланди. Президент қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистонни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ мақсадлар белгиланди.
Қарорга кўра, 2026 йил якунига қадар:
ялпи ҳудудий маҳсулот – 8,1 фоизга оширилади;
саноат ишлаб чиқариши – 8 фоизга ўсади;
ишсизлик даражаси – 4,2 фоизгача пасайтирилади;
камбағаллик даражаси – 3,2 фоизгача туширилади;
Нукус шаҳри, Қўнғирот, Чимбой туманлари ҳамда 109 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилади.
2030 йилга қадар:
ЯҲМ – 102,4 триллион сўмга етказилади;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши – 28,9 триллион сўмга етказилади;
саноат ва хизматлар соҳасида 7,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади;
экспорт ҳажми – 900 миллион долларга етказилади.
Чорвачилик ва озуқа базаси
Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, чорвачилик ва яйловлар масалалари бўйича янги биринчи ўринбосар лавозими жорий этилади;
Қўнғирот, Чимбой, Беруний, Бўзатов ва Қонликўл туманларида озуқа етиштириш ва сақлаш тизими йўлга қўйилади;
Беруний туманида йиллик 36 минг тонна қувватли агромажмуа ишга туширилади;
2026–2028 йилларда 10 минг гектар ер майдонида озуқа етиштирилади.
Инфратузилма
Нукус–Тахиатош ўртасида 2,2 км автомобиль йўли ва 1 та кўприк қурилади;
Нукус–Чимбой–Тахтакўпир йўлининг 4 км қисмида янги йўл ўтказгич барпо этилади;
Амударё туманида:
107 км ичимлик сув тармоғи қурилади;
110 км автомобиль йўли таъмирланади;
1 та насос станцияси ва оқова сув тозалаш иншооти реконструкция қилинади;
Шуманай туманида 31 км автомобиль йўли таъмирланади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш, солиқ ва молиявий имтиёзлар
1 апрелдан “Қаратау” ва “Бестобе” маҳаллаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун ота-оналар тўлови 50 фоизга камайтирилади.
Мазкур ҳудудда майдони 5 минг кв.м дан катта савдо комплекслари ва меҳмонхоналар учун 2027–2039 йилларда ер ва мол-мулк солиғи 90 фоизга камайтирилган ставкаларда қўлланилади.
Банк балансидан сотилаётган объектлар 10 йилгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади, 6 ой ичида тўлиқ тўланса — 25 фоиз чегирма берилади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2026
Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг устувор вазифалари белгилаб олинди
Янгиликлар лентаси
0