Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг устувор вазифалари белгилаб олинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2026
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон инфратузилмавий лойиҳаларига 2026 йилда 150 миллиард сўм йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Қорақалпоғистондаги инфратузилма лойиҳалари учун 2026 йилда 150 миллиард сўм, келгуси йилларда марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилашга 2,2 триллион сўм йўналтирилиши, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, сув тақсимлаш ва тозалаш иншоотлари ҳамда йўл қурилиши лойиҳаларига 200 миллион доллар жалб қилиниши белгиланди.

Республикани ривожлантиришнинг қуйидаги устувор вазифалари белгилаб олинди:

Келгуси 5 йилда иқтисодиёт ҳажмини 102,5 триллион сўмга (2025 йилда 54,3 триллион сўм бўлган), аҳоли жон бошига эса 51 миллион сўмга етказиш;
Саноат, хизматлар ва туризм экспортини 900 миллион долларга етказиш (2025 йилда 435 миллион доллар бўлган).
Ишсизлик даражасини 4,2 фоизгача, камбағалликни 3,2 фоизгача пасайтириш, “Оғир” тоифадаги туман ва 90 та маҳаллада камбағалликни 2 баробар қисқартириш;
Қорақалпоғистон Республикасига аввал берилган имтиёзлар муддатини узайтириш;
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини 2,5 баробар ошириш (2025 йилда $2,5 млрд).
Ҳудуд иқлимга мос янги экин турларини топиб, уларни етиштириш бўйича илмий-амалий тажрибаларни йўлга қўйиш. Жумладан фармацевтика учун доривор гиёҳлар етиштириш ва экспорт қилиш;
Яйловлардан самарали фойдаланиш, чорва озуқаларини етиштириш ва сақлашни йўлга қўйиш;
“Борса келмас” туз кони ҳудудида туризм-рекреацион зонаси, Оролбўйи ва Устюрт платосида Марс сайёраси манзарасини эслатувчи нуқталарда глэмпинг зоналари ташкил этиш;
2027 йил якунигача Қўнғиротда халқаро стандартларга жавоб берадиган “қуруқ порт” мақомига эга Орол логистика марказини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Маълумот учун, Қорақалпоғистон иқтисодиёти сўнгги 8 йил давомида жон бошига ЯИМ кўрсатгичи бўйича энг охирги ўриндан 7-ўринга кўтарилгани, саноат маҳсулотлари экспорти 4 фоиздан 30 фоизга етгани ва умумий экспорт 2016 йилга нисбатан 3,5 карра ошиб, 2,1 миллиард долларга етган.
Янгиликлар лентаси
0