https://sputniknews.uz/20260919/kim-e-chjon-magateni-aqsh-atom-energiya-agentligi-deb-atadi-60565945.html
Ким Е Чжон МАГАТЭни АҚШ атом энергия агентлиги деб атади
Ким Е Чжон МАГАТЭни АҚШ атом энергия агентлиги деб атади
Sputnik Ўзбекистон
У шунингдек МАГАТЭни нохолисликда айблаб, Жанубий Корея атом сув ости кемаси сотиб олиш режаларини яшираётганини таъкидлади. 19.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-19T14:13+0500
2026-09-19T14:13+0500
2026-09-19T14:13+0500
магатэ
кхдр
корея халк демократик республикаси (кхдр)
ядро қуроли
ядровий дастур
ким чен ин
шимолий корея
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/05/23783700_0:0:1235:695_1920x0_80_0_0_a854ff7e0dcb5b352bbc6b2123ac982b.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. КХДР халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) сайтида эълон қилинган "уйдирма" ва республикага қарши қаратилган резолюцияларни тан олмайди, деди КХДР раҳбари ким Чен Иннинг синглиси, Корея меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим мудири ким Е Жунг.Ким Е Чжоннинг таъкидлашича, 17 сентябрь куни МАГАТЭ воқеликни эътиборсиз қолдириб, КХДРнинг ядровий фаолияти қонунийлигига шубҳа билдириб, "маъносиз ва самарасиз" резолюция қабул қилган. Унинг таъкидлашича, бундай резолюциялар ҳар йили АҚШ ва Ғарб ташаббуси билан тайёрланади ва яқинда қабул қилинган ҳужжат республиканинг ядровий давлат сифатидаги мақомига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. "Ўнлаб йиллар олдин МАГАТЭ таркибидан чиққан КХДРнинг ядровий фаолияти <...> агентлик ихтиёрида эмас, МАГАТЭ эса бу фаолиятга аралашишга ҳақли эмас", - деди Ким Е Чжон.У шунингдек МАГАТЭни икки томонлама стандартлар ва нохолисликда айблаб, Агентлик АҚШ томонидан ядро қуроли тарқалиши ва Жанубий Кореянинг атом сув ости кемасини сотиб олиш режалари ҳақида сукут сақлаётганини таъкидлади.МАГАТЭнинг 28 августдаги ҳисоботига кўра, Агентлик КХДР ядровий инфратузилмасининг янада ривожланаётганини қайд этган. Хусусан, Енбенда уранни бойитиш бўйича янги икки қаватли объект аниқланган. КХДР томонидан эълон қилинган фотосуратларга кўра, МАГАТE бинонинг юқори ва қуйи қаватларида газ центрифугалари каскадлари жойлаштирилганини аниқлади. Асосий бино 28 тагача шундай каскадни сиғдира олади.МАГАТЭ, шунингдек, 2024 йилда қурилиши якунланган Кансондаги уранни бойитиш иншоотига 2026 йил январь ойидан бошлаб қўшимча қурилма ишга туширилгани ҳақида ҳам маълум қилди. Агентлик КХДРнинг ядровий объектларига кириш имконига эга эмаслигини ва ўз ҳисоб-китобларини мавжуд маълумотлар, жумладан, тижорат йўналишидаги сунъий йўлдош тасвирлари асосида амалга ошираётганини таъкидламоқда.
https://sputniknews.uz/20220804/kxdr-yadro-quroliga-haqqi-borligini-eslatib-qoydi-26820958.html
корея халк демократик республикаси (кхдр)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/05/23783700_19:0:1216:898_1920x0_80_0_0_f575769e397892edea861fc58ddef49d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
магатэ, кхдр, корея халк демократик республикаси (кхдр), ядро қуроли, ядровий дастур, ким чен ин, шимолий корея, ақш
магатэ, кхдр, корея халк демократик республикаси (кхдр), ядро қуроли, ядровий дастур, ким чен ин, шимолий корея, ақш
Ким Е Чжон МАГАТЭни АҚШ атом энергия агентлиги деб атади
У шунингдек МАГАТЭни нохолисликда айблаб, Жанубий Корея атом сув ости кемаси сотиб олиш режаларини яшираётганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. КХДР халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) сайтида эълон қилинган "уйдирма" ва республикага қарши қаратилган резолюцияларни тан олмайди, деди КХДР раҳбари ким Чен Иннинг синглиси, Корея меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим мудири ким Е Жунг.
"Биз ҳеч қандай ҳолатда МАГАТЭ майдонида уйдирма қилинган республикага қарши ҳар қандай "резолюцияларни" тан олмаймиз", - дея унинг сўзларини келтиради Корея Марказий телеграф агентлиги.
Ким Е Чжоннинг таъкидлашича, 17 сентябрь куни МАГАТЭ воқеликни эътиборсиз қолдириб, КХДРнинг ядровий фаолияти қонунийлигига шубҳа билдириб, "маъносиз ва самарасиз" резолюция қабул қилган. Унинг таъкидлашича, бундай резолюциялар ҳар йили АҚШ ва Ғарб ташаббуси билан тайёрланади ва яқинда қабул қилинган ҳужжат республиканинг ядровий давлат сифатидаги мақомига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
"Ўнлаб йиллар олдин МАГАТЭ таркибидан чиққан КХДРнинг ядровий фаолияти <...> агентлик ихтиёрида эмас, МАГАТЭ эса бу фаолиятга аралашишга ҳақли эмас", - деди Ким Е Чжон.
У шунингдек МАГАТЭни икки томонлама стандартлар ва нохолисликда айблаб, Агентлик АҚШ томонидан ядро қуроли тарқалиши ва Жанубий Кореянинг атом сув ости кемасини сотиб олиш режалари ҳақида сукут сақлаётганини таъкидлади.
"Аслида МАГАТЭ — Америка атом энергияси агентлигига, ядровий қуролларни тарқатмасликнинг халқаро режими эса АҚШ бошчилигидаги ядровий қуролларни тарқатмаслик режимига айланди", - дея хулоса қилди Ким Е Чжон.
МАГАТЭнинг 28 августдаги ҳисоботига кўра, Агентлик КХДР ядровий инфратузилмасининг янада ривожланаётганини қайд этган. Хусусан, Енбенда уранни бойитиш бўйича янги икки қаватли объект аниқланган. КХДР томонидан эълон қилинган фотосуратларга кўра, МАГАТE бинонинг юқори ва қуйи қаватларида газ центрифугалари каскадлари жойлаштирилганини аниқлади. Асосий бино 28 тагача шундай каскадни сиғдира олади.
МАГАТЭ, шунингдек, 2024 йилда қурилиши якунланган Кансондаги уранни бойитиш иншоотига 2026 йил январь ойидан бошлаб қўшимча қурилма ишга туширилгани ҳақида ҳам маълум қилди. Агентлик КХДРнинг ядровий объектларига кириш имконига эга эмаслигини ва ўз ҳисоб-китобларини мавжуд маълумотлар, жумладан, тижорат йўналишидаги сунъий йўлдош тасвирлари асосида амалга ошираётганини таъкидламоқда.