https://sputniknews.uz/20260918/ypx-osmir-hukm-60537692.html
BMWда ЙПХ ходимини уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи ўсмирга ҳукм ўқилди
BMWда ЙПХ ходимини уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи ўсмирга ҳукм ўқилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда февралда BMW’да ЙПХ ходимини уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган 16 ёшли Дониёр Турғуновга суд ҳукми ўқилди. У жабрланувчининг вафотига сабаб бўлган қасддан банданга оғир шикаст етказишда айбланиб, 2 йил 4 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
2026-09-18T15:31+0500
2026-09-18T15:31+0500
2026-09-18T15:31+0500
жамият
тошкент
суд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1e/45906196_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_57309817b6e8dbd767aeb611b7598675.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Тошкент шаҳри Миробод туманида ЙПХ инспекторини автомобилда уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди ҳукми билан 16 ёшли судланувчи Дониёр Турғунов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг "д" банди бўйича (Жабрланувчининг вафотига сабаб бўлган даражада қасддан банданга оғир шикаст етказиш) моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилди.Унга нисбатан Жиноят кодексининг 85-моддаси (Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади) тартибида 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.Ҳукмга кўра, жазони ўташ муддати судланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган 2026 йилнинг 27 февралдан бошлаб ҳисобланади.Воқеа қандай бўлган эди25 феврал куни соат 21:30 ларда танишининг опасига тегишли бўлган BМW русумли автомашина ювиш шахобчасида қолдирилганлигидан хабар топиб, тураргоҳда калити билан қолдирилган автомашинани олиб қочган.Миробод тумани Нукус кўчасида, у Йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровнинг пиёдалар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт оқимини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган.Барча транспорт воситалари тўхтаган бўлишига қарамасдан, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашина ҳужжатларига эга бўлмаган вояга етмаган қонунбузар жавобгарликдан қочиш мақсадида олди ва ён томонидаги автомашиналарни кескин айланиб ўтиб, авариявий ҳолат юзага келтирган ҳамда хизмат вазифасини бажараётган Йўл-патрул хизмати ходимини автомашинаси билан уриб, унга ҳаёт учун хавфли оғир тан жароҳати етказган ҳолда ҳаракатини давом эттирган.Шифокорлар томонидан кўрсатилган барча зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, ИИВ ходими Ҳосилбек Эшназаров 27 феврал куни вафот этди.
https://sputniknews.uz/20260306/hosilbek-eshnazarov-oilasiga-uch-xonali-xonadon-sovga-qilindi-56130719.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1e/45906196_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_365dd6a13d14e50f29e13e91da44e9df.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, суд
BMWда ЙПХ ходимини уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи ўсмирга ҳукм ўқилди
16 ёшли судланувчи жабрланувчининг вафотига сабаб бўлган қасддан банданга оғир шикаст етказишда айбланиб, 2 йил 4 ойга қамаоли.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Тошкент шаҳри Миробод туманида ЙПХ инспекторини автомобилда уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари
хабар берди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди ҳукми билан 16 ёшли судланувчи Дониёр Турғунов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмининг "д" банди бўйича (Жабрланувчининг вафотига сабаб бўлган даражада қасддан банданга оғир шикаст етказиш) моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 85-моддаси (Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир ойдан ўн йилгача муддатга тайинланади) тартибида 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ҳукмга кўра, жазони ўташ муддати судланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган 2026 йилнинг 27 февралдан бошлаб ҳисобланади.
25 феврал куни соат 21:30 ларда танишининг опасига тегишли бўлган BМW русумли автомашина ювиш шахобчасида қолдирилганлигидан хабар топиб, тураргоҳда калити билан қолдирилган автомашинани олиб қочган.
Миробод тумани Нукус кўчасида, у Йўл-патрул хизмати инспектори Ҳосилбек Эшназаровнинг пиёдалар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт оқимини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган.
Барча транспорт воситалари тўхтаган бўлишига қарамасдан, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашина ҳужжатларига эга бўлмаган вояга етмаган қонунбузар жавобгарликдан қочиш мақсадида олди ва ён томонидаги автомашиналарни кескин айланиб ўтиб, авариявий ҳолат юзага келтирган ҳамда хизмат вазифасини бажараётган Йўл-патрул хизмати ходимини автомашинаси билан уриб, унга ҳаёт учун хавфли оғир тан жароҳати етказган ҳолда ҳаракатини давом эттирган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган барча зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, ИИВ ходими Ҳосилбек Эшназаров 27 феврал куни вафот этди.