Владимир Путин Давлат думаси сайловларида онлайн овоз берди

Oбуна бўлиш
Россия президенти бўлиб ўтаётган сайловларда масофавий электрон овоз бериш тизими орқали иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Давлат Давлат думаси сайловларида онлайн овоз берди.
Россия раҳбари олтинчи марта электрон шаклни танлади ва овозини Кремль кабинетидан туриб берди. Путин бюллетенни компьютерда тўлдирди.
“Хато қилмайсан”, - деди Россия раҳбари онлайн овоз бераётиб.
18 сентябрь куни Россияда Давлат думаси депутатлари сайлови ва улар билан бирга овоз беришнинг ягона кунида ўтказиладиган бошқа сайловлар бошланди. Овоз бериш уч кун давом этади.
Овоз бериш натижаларига кўра, тўққизинчи чақириқ Давлат думаси - беш йиллик муддатга сайланадиган 450 нафар депутат шакллантирилади. Таркибнинг ярми, яъни 225 нафар депутат партия рўйхатлари бўйича федерал округдан, яна 225 нафари бир мандатли сайлов округларидан сайланади.
Россиянинг янги ҳудудларида (ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари) ва мураккаб тезкор вазият юзага келган саккизта минтақада овоз беришни ташкил этишда махсус ёндашувлар кўзда тутилган.
Федерал сайлов округи бўйича Давлат думасининг тўққизинчи чақириқ депутатлари сайловида 10 та партия иштирок этмоқда: “Единая Россия” ("Ягона Россия"), Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР), Тўғридан-тўғри демократия партияси, “Зелёные” (“Яшиллар”), “Справедливая Россия” (“Адолатли Россия”), “Родина” (“Ватан”), Россия Коммунистлар партияси (КПРФ), Пенсионерлар партияси, "Россия коммунистлари" ва “Новые люди” ("Янги одамлар”).
Выборы в Госдуму России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2026
Россияда уч кунлик парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0