Россияда уч кунлик парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

© SputnikВыборы в Госдуму России
Выборы в Госдуму России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2026
Oбуна бўлиш
Давлат думасининг тўққизинчи чақириқ депутатлари сайловида ўнта партия иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Россияда Давлат думаси депутатлари сайлови ва улар билан бирга овоз беришнинг ягона кунида ўтказиладиган бошқа сайловлар бошланди.
Биринчи сайлов участкалари Камчатка ўлкаси ва Чукоткада очилди. Бир соатдан сўнг овоз бериш Магадан вилоятида, Сахалин ва Курил оролларида, сўнгра Приморск ва Хабаровск ўлкаларида, шунингдек, Яҳудий автоном вилоятида бошланди.
Сайловлар уч кун – 18-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Федерал сайлов округи бўйича Давлат думасининг тўққизинчи чақириқ депутатлари сайловида ўнта партия иштирок этмоқда: “Единая Россия” ("Ягона Россия"), Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР), Тўғридан-тўғри демократия партияси, “Зелёные” (“Яшиллар”), “Справедливая Россия” (“Адолатли Россия”), “Родина” (“Ватан”), Россия Коммунистлар партияси (КПРФ), Пенсионерлар партияси, "Россия коммунистлари" ва “Новые люди” ("Янги одамлар”).
Овоз бериш натижаларига кўра, тўққизинчи чақириқ Давлат думаси - беш йиллик муддатга сайланадиган 450 нафар депутат шакллантирилади. Таркибнинг ярми, яъни 225 нафар депутат партия рўйхатлари бўйича федерал округдан, яна 225 нафари бир мандатли сайлов округларидан сайланади.
Россиянинг янги ҳудудларида (ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари) ва мураккаб тезкор вазият юзага келган саккизта минтақада овоз беришни ташкил этишда махсус ёндашувлар кўзда тутилган. Хориждаги россияликлар эса федерал сайлов округи бўйича Давлат думаси депутатлари сайловида иштирок этишлари мумкин бўлади. Хорижда жами 152 та давлатда 333 та сайлов участкаси фаолият кўрсатади. Ўзбекистонда ҳам 4 та сайлов участкаси очилади: Тошкент, Самарқанд, ва Фарғонада.
Обращение Владимира Путина в преддверии выборов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Путин парламент сайловлари арафасида россияликларга мурожаат қилди
Янгиликлар лентаси
0