Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун узлуксиз касбий таълим тизими жорий этилади

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Бу таълим тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг бевосита иш жараёни билан уйғунлашган масофавий, кечки ва бошқа шаклларини назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун янгича узлуксиз касбий тиббий таълим тизими жорий этилади. Бу президент имзолаган тегишли қарорда белгиланган.
У қуйидагиларни назарда тутади:
узлуксиз таълим бериш ўқув дастурлари тегишли аккредитациядан ўтган давлат ва нодавлат таълим ҳамда тиббиёт ташкилотлари, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар (узлуксиз таълим провайдерлари) томонидан амалга оширилади;
узлуксиз таълим олишнинг анъанавий шакллари билан бир қаторда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг бевосита иш жараёни билан уйғунлашган масофавий, кечки ва бошқа шакллари жорий этилади;
узлуксиз таълим тизими тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг билим ва кўникмаларини доимий ошириб боришга қаратилади ҳамда таълимнинг кредит-модуль тизимига асосланади;
олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика ходимлари йилига 50 кредитдан, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари йилига 28 кредитдан кам бўлмаган миқдорда малака ошириш курсларини ўташи мажбурий этиб белгиланади;
тиббиёт ва фармацевтика ходимларига узлуксиз таълим провайдерини, малака ошириш шакли ва дастурларини эркин танлаш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, 2026 йил 15 ноябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги “Тиббий таълимда ўқув ресурсларини яратиш ва ривожлантириш маркази” давлат муассасаси фаолияти тугатилади.
Давлат муассасаси шаклидаги Узлуксиз касбий ривожланиш маркази ташкил этилади. Марказнинг тиббиёт соҳасида узлуксиз касбий таълим бўйича маҳаллий аккредитация ташкилоти сифатида фаолият кўрсатиш йўлга қўйилади.
Давлат муассасаси шаклидаги Узлуксиз касбий ривожланиш маркази ташкил этилади. Марказнинг тиббиёт соҳасида узлуксиз касбий таълим бўйича маҳаллий аккредитация ташкилоти сифатида фаолият кўрсатиш йўлга қўйилади.
