Россия Ўзбекистонга товуқ гўшти етказиб бераётган мамлакатлар учлигига кирди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон товуқ гўштини асосан Туркия, Россия ва Хитойдан импорт қилмоқда.
Россия 2026 йил январь–августида Ўзбекистонга 7,2 минг тонна товуқ гўшти етказиб берди. Шу тариқа, у мамлакат товуқ гўшти импорт қилаётган асосий давлатлар қаторидан жой олди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шу давр ичида Ўзбекистонга қиймати 47,6 млн долларга тенг бўлган 39,8 минг тонна товуқ гўшти импорт қилинган.
Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 минг тоннага ёки 24,8 % га ошган.
Товуқ гўшти етказиб бериш бўйича Туркия биринчи ўринда – 10,2 минг тонна. Хитой эса 5,2 минг тонна билан учинчи поғонани банд этди.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0