https://sputniknews.uz/20260918/toshkent-si-nazorat-60523238.html
Тошкент мактабларида давоматни СИ назорат қилади
Тошкент мактабларида давоматни СИ назорат қилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида ўқувчилар давоматини назорат қилувчи “SI Davomat” тизимини жорий этиш бошланди. Тизим ақлли камералар ва Face ID технологияси ёрдамида ўқувчиларнинг дарсларда иштирокини қайд этади. У ERP Maktab ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED тизимлари билан интеграция қилинган. Бу ўз навбатида касаллиги сабабли дарсга келмаган ўқувчиларни узрли сабабсиз дарс қолдирганлардан фарқлаш имконини беради.
2026-09-18T09:26+0500
2026-09-18T09:26+0500
2026-09-18T09:26+0500
жамият
мактаб
сунъий интеллект
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/12/60523338_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_91610cbec33f0ba21f6de16c8a123814.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида ўқувчилар давоматини назорат қилувчи “SI Davomat” тизимини жорий этиш бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, тизим ақлли камералар ва Face ID технологияси ёрдамида ўқувчиларнинг дарсларда иштирокини қайд этади.Ҳозир “SI Davomat” Сергели туманидаги 26 та мактабда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу мактабларда жами 446 та смарт камера ўрнатилган.Ҳокимлик хабарига кўра, ўқувчи узрли сабабсиз дарс қолдирган тақдирда унинг ота-онасига SMS-хабарнома юборилади. Бу ҳақдаги маълумот автоматик равишда мактаб директори, профилактика инспектори, Миллий гвардия ходими ва маҳалла вакилларига ҳам етказилади.Тизим ERP Maktab ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED тизимлари билан интеграция қилинган. Бу ўз навбатида касаллиги сабабли дарсга келмаган ўқувчиларни узрли сабабсиз дарс қолдирганлардан фарқлаш имконини беради.Шунингдек, мактабларни давомат кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш назарда тутилган. Таҳлил натижаларидан таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда тегишли чораларни белгилашда фойдаланиш режалаштирилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260914/oquv-materiallar-ai-yaratilish-60440568.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/12/60523338_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_090c7fb8181462eb14e6f83f0980e423.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, сунъий интеллект, тошкент
жамият, мактаб, сунъий интеллект, тошкент
Тошкент мактабларида давоматни СИ назорат қилади
Энди касаллиги сабабли дарсга келмаган ўқувчиларни узрли сабабсиз дарс қолдирганлардан фарқлаш мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида ўқувчилар давоматини назорат қилувчи “SI Davomat” тизимини жорий этиш бошланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. Таъкидланишича, тизим ақлли камералар ва Face ID технологияси ёрдамида ўқувчиларнинг дарсларда иштирокини қайд этади.
Ҳозир “SI Davomat” Сергели туманидаги 26 та мактабда синовдан ўтказилмоқда. Ушбу мактабларда жами 446 та смарт камера ўрнатилган.
Ҳокимлик хабарига кўра, ўқувчи узрли сабабсиз дарс қолдирган тақдирда унинг ота-онасига SMS-хабарнома юборилади. Бу ҳақдаги маълумот автоматик равишда мактаб директори, профилактика инспектори, Миллий гвардия ходими ва маҳалла вакилларига ҳам етказилади.
Тизим ERP Maktab ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED тизимлари билан интеграция қилинган. Бу ўз навбатида касаллиги сабабли дарсга келмаган ўқувчиларни узрли сабабсиз дарс қолдирганлардан фарқлаш имконини беради.
Шунингдек, мактабларни давомат кўрсаткичлари асосида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш назарда тутилган. Таҳлил натижаларидан таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда тегишли чораларни белгилашда фойдаланиш режалаштирилмоқда.