2030 йилга бориб ўқув материалларининг 70 фоиздан ортиғи СИ ёрдамида яратилади — Фальков

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВалерий Фальков
Валерий Фальков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2026
Oбуна бўлиш
Россия фан ва олий таълим вазири сунъий интеллект таълимда алоҳида восита эмас, балки тизим асосланадиган инфратузилмага айланишини айтди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. 2030 йилга бориб ўқув материалларининг 70 фоиздан ортиғи сунъий интеллект ёрдамида яратилади. Бу ҳақда Россия фан ва олий таълим вазири Валерий Фальков Екатеринбургда ўтаётган Халқаро ёшлар фестивалида маълум қилди.
“Сунъий интеллект таълим тизимида содир бўладиган барча жараёнлар асосланадиган инфратузилма сифатида қаралиши керак”, — деди Фальков.
Фальковнинг айтишича, Россия ОТМларида сунъий интеллект бўйича иккита мажбурий ўқув курсини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Биринчи курс барча талабалар учун СИ асосларига бағишланади, иккинчиси эса сунъий интеллектдан муайян касб ва соҳаларда фойдаланишни ўргатади.
Базавий модулни дастлаб янги олий таълим модели 17 та университетда синовдан ўтказиш таклиф этилган.
Шунингдек, ягона рақамли таълим платформаси ва талабаларни қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Тақдимотдаги прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб ОТМларнинг 60 фоиздан ортиғи анъанавий ва онлайн таълим имкониятларини бирлаштирган аралаш моделга ўтади.
Фальков аввалроқ СИдан фойдаланишни тақиқлаш эмас, балки уни таълим жараёнига тўғри интеграция қилиш зарурлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, технология вазифаларни тезроқ бажаришга ёрдам берса-да, унга ортиқча боғланиш узоқ муддатда талабалар билими пасайишига олиб келиши мумкин.

Халқаро ёшлар фестивали 11–17 сентябрь кунлари Екатеринбургда ўтмоқда. Унда 10 минг нафар ёш иштирок этяпти. Фестивалга аризалар 191 мамлакатдан келиб тушган, Ўзбекистон эса МДҲ давлатлари орасида энг йирик делегациялардан бири билан қатнашмоқда.

КенгайтиришЙиғиштириш
Международный фестиваль молодежь - 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2026
113 минг ариза, 10 минг иштирокчи: Екатеринбургда ёшлар фестивали ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0