https://sputniknews.uz/20260913/ekaterinburg-yoshlar-festival-60418232.html
113 минг ариза, 10 минг иштирокчи: Екатеринбургда ёшлар фестивали ўтмоқда
113 минг ариза, 10 минг иштирокчи: Екатеринбургда ёшлар фестивали ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Екатеринбургдаги Халқаро ёшлар фестивалида 191 мамлакатдан 10 минг нафар иштирокчи қатнашмоқда. Улар 113 мингдан ортиқ талабгор орасидан саралаб олинган, Ўзбекистон ҳам аризалар сони бўйича етакчилар қаторида бўлган.
2026-09-13T18:33+0500
2026-09-13T18:33+0500
2026-09-14T10:05+0500
фестивал
россия
ёшлар
илм-фан
кўргазма
университет
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0d/60418064_0:34:640:394_1920x0_80_0_0_c28fd5fc5584ba32c5fd128f05ebf168.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 191 та мамлакатдан 10 минг нафар ёш иштирок этаётган Халқаро ёшлар фестивали — 2026 давом этмоқда. Бу ҳақда фестиваль дирекцияси маълум қилди.Тадбир 11 сентябрда бошланган ва 17 сентябрга қадар давом этади. Унда Россиядан 5 минг ва хорижий давлатлардан яна 5 минг нафар иштирокчи қатнашмоқда.Хорижий делегациялар илк бор касбий йўналишлар асосида шакллантирилди. Иштирокчилар ахборот технологиялари, креатив индустриялар, медиа, спорт, илм-фан, тадбиркорлик, давлат бошқаруви ва ижтимоий соҳаларни намоён этмоқда.Ўзбекистон ҳам фестивалга қизиқиш юқори бўлган давлатлардан бири. Асосий рўйхатга олиш якунларига кўра, республика хорижий мамлакатлар орасида аризалар сони бўйича биринчи ўнликка кирган.Тадбирнинг асосий майдонлари “Екатеринбург-Экспо” халқаро кўргазма маркази ва Урал федерал университети кампусида жойлашган. Дастурга мунозаралар, амалий машғулотлар, маданий ва спорт тадбирлари, кўргазмалар ҳамда халқаро мулоқот майдончалари киритилган.
https://sputniknews.uz/20260415/tashkent-niau-mifi-talabalar-festival-taklif-56914104.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0d/60418064_36:0:605:427_1920x0_80_0_0_91eb13191098fb5c8c5f4a0ee8a8ff5e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фестивал, россия, ёшлар, илм-фан, кўргазма, университет, дунёда, дунё янгиликлари
фестивал, россия, ёшлар, илм-фан, кўргазма, университет, дунёда, дунё янгиликлари
113 минг ариза, 10 минг иштирокчи: Екатеринбургда ёшлар фестивали ўтмоқда
18:33 13.09.2026 (янгиланди: 10:05 14.09.2026) Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 191 та мамлакатдан 10 минг нафар ёшни бирлаштирган Халқаро ёшлар фестивали давом этмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 191 та мамлакатдан 10 минг нафар ёш иштирок этаётган Халқаро ёшлар фестивали — 2026 давом этмоқда. Бу ҳақда фестиваль дирекцияси
маълум қилди.
Тадбир 11 сентябрда бошланган ва 17 сентябрга қадар давом этади. Унда Россиядан 5 минг ва хорижий давлатлардан яна 5 минг нафар иштирокчи қатнашмоқда.
Фестивалда иштирок этиш учун 191 та мамлакатдан 113 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Якуний саралаш натижасида 10 минг нафар ёш Екатеринбургга таклиф қилинган.
Хорижий делегациялар илк бор касбий йўналишлар асосида шакллантирилди. Иштирокчилар ахборот технологиялари, креатив индустриялар, медиа, спорт, илм-фан, тадбиркорлик, давлат бошқаруви ва ижтимоий соҳаларни намоён этмоқда.
Ўзбекистон ҳам фестивалга қизиқиш юқори бўлган давлатлардан бири. Асосий рўйхатга олиш якунларига кўра, республика хорижий мамлакатлар орасида аризалар сони бўйича биринчи ўнликка кирган.
Фестиваль доирасида алоҳида болалар дастури ҳам ташкил этилган. Унда 99 мамлакатдан 14–17 ёшдаги минг нафар ўсмир қатнашмоқда.
Тадбирнинг асосий майдонлари “Екатеринбург-Экспо” халқаро кўргазма маркази ва Урал федерал университети кампусида жойлашган. Дастурга мунозаралар, амалий машғулотлар, маданий ва спорт тадбирлари, кўргазмалар ҳамда халқаро мулоқот майдончалари киритилган.