https://sputniknews.uz/20260918/pedagoglar-kontrakt-tolovi-chegirma-60539437.html
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади
Sputnik Ўзбекистон
Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади. Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза юборади. Чегирма 30 фоиз бўлади.
2026-09-18T16:01+0500
2026-09-18T16:01+0500
2026-09-18T16:01+0500
жамият
ўқувлар
контракт
тўлов
ўзбекистон
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177537_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_a119f0ecb5182bf6654f20a305e01371.jpg
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади. Ҳукумат қарори билан тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.Чегирма:Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза юборади.Аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчининг педагог фарзанди эканлиги “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланганда, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.Аризалар масъул ташкилот томонидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.Педагог фарзандларига мазкур чегирма ўқув йили учун бир маротаба қўлланилади.Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.
https://sputniknews.uz/20260625/bogcha-pedagoglar-bakalavriat-oqitilish-58597597.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177537_153:0:2884:2048_1920x0_80_0_0_b48480bdcdc5eb26da8127a95ef1529f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўқувлар, контракт, тўлов, ўзбекистон, отм
жамият, ўқувлар, контракт, тўлов, ўзбекистон, отм
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади
Педагогнинг бир нечта фарзанди таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган ҳамда таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасига 30 фоиз миқдорида чегирма жорий этилади. Ҳукумат қарори билан тўлов-контракт суммасига чегирма бериш тартиби тасдиқланди.
Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандларига татбиқ этилади.
олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим ташкилотларида;
Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларида;
қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида;
хорижий ҳамкор ОТМларнинг қўшма таълим дастурлари асосида ва факультетларида;
нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётганларга нисбатан қўлланилмайди.
Педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.
Педагог фарзандлари тўлов-контракт шартномаси олиш юзасидан kontrakt.edu.uz тизими орқали ариза юборади.
Аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчининг педагог фарзанди эканлиги “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тасдиқланганда, чегирма автоматик тарзда қўлланилади.
Аризалар масъул ташкилот томонидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Педагог фарзандларига мазкур чегирма ўқув йили учун бир маротаба қўлланилади.
Педагог фарзандларининг отаси ёки онаси педагог тоифасидан чиқарилган тақдирда, кейинги ўқув йилидан бошлаб унга чегирма қўллаш тўхтатилади.