Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ле Пен Украина туфайли Учинчи жаҳон уруши ҳақида огоҳлантирди

© AP Photo / Jean-Francois BadiasМарин Ле Пен
Марин Ле Пен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2026
Oбуна бўлиш
Франциялик сиёсатчининг фикрича, можарони бартараф этиш йўлларини излаш учун юқори даражадаги халқаро конференция ўтказиш зарур.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. НАТО тўғридан-тўғри аралашса, Украинадаги можаро жаҳон урушига айланиб кетиши мумкин. Франция Миллий мажлисидаги “Миллий бирлашиш” партияси фракцияси раҳбари Марин Ле Пен шундай фикрда.

“Ёки НАТО бу можарога аралашади ва ўшанда Учинчи жаҳон уруши бошланади, ёки биз юз йиллик уруш гувоҳига айланамиз”, - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.

Франциялик сиёсатчи, шунингдек, можарони бартараф этиш йўлларини излаш учун юқори даражадаги халқаро конференция ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, у Россия президенти Владимир Путин ва Владимир Зеленский билан вазиятни шахсан муҳокама қилишни ҳамда музокараларга бошқа мамлакатлар вакилларини ҳам жалб этишни истайди.
Аввалроқ Ле Пен Франция давлат молиясининг аҳволи туфайли Украинага аввалгидай молиявий кўмак кўрсата олмаслигини айтган эди.
Рабочий визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Лавров: агар Европа Россияга ҳужум қилса, уруш жуда қисқа бўлади
Янгиликлар лентаси
0