Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Қатор давлатлар ЕОИИ ҳузурида кузатувчи мақомини олишга қизиқиш билдирмоқда – ЕИК

© SputnikЕАЭС
ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2026
Oбуна бўлиш
Шу билан бирга, ЕОИИ қатор давлатлар билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузиш истиқболларини ўрганмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Бирданига бир нечта мамлакат Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳузурида кузатувчи давлатлар мақомини олишга қизиқиш билдирди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев маълум қилди.
“Бир вақтнинг ўзида иттифоқ халқаро иқтисодий алоқаларни изчил кенгайтирмоқда. <...> Иттифоқда кузатувчи давлатлар сифатида Ўзбекистон, Куба ва Эрон иштирок этмоқда, бундай мақомга эга бўлишга бошқа давлатлар ҳам қизиқиш билдирмоқда”, - деди у Пекиндаги ЕОИИ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги давра суҳбатида.
ЕИК ҳайъати раисининг сўзларига кўра, ЕОИИ Иордания, Жанубий Африка Республикаси ва Зимбабве каби қатор давлатлар билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида битим тузиш истиқболларини ўрганмоқда.
“Вьетнам, Эрон ва Сербия билан эркин савдо тўғрисидаги келишув, Мўғулистон билан вақтинчалик савдо келишуви, шунингдек, Хитой билан имтиёзсиз савдо келишуви амал қилмоқда", - деди Сагинтаев.
У БАА билан иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги келишув жорий йилнинг 6 октябридан кучга киришини қўшимча қилди. Йил охиригача эса Индонезия билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида келишув кучга кириши кутилмоқда.
Ҳиндистон билан музокаралар фаоллашди, Тунис билан музокараларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, Покистон билан эркин савдо режимини шакллантириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Сагинтаев халқаро алоқаларнинг бундай географияси чуқур ўзгаришларни бошдан кечираётган жаҳон иқтисодиётидаги иттифоқнинг ўрнига ёндашувни акс эттиришини таъкидлади. Унинг фикрича, иқтисодий ўсиш марказлари ўзгармоқда, савдо йўналишлари қайта қурилмоқда, янги технологиялар жадал ривожланмоқда.
“Бундай шароитда минтақавий интеграцион бирлашмалар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот алоҳида аҳамият касб этади”, - дея хулоса қилди у.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Председатель Коллегии ЕЭК Бакытжан Сагинтаев. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва ШҲТ 2030 йилгача ҳамкорлик режасини имзолади — савдо 371 млрд долларга етди
Янгиликлар лентаси
0