Тарихий натижа: Ўзбекистон парашахмат олимпиадасида учинчи бўлди

© SputnikУзбекистан занял 3-е место на Парашахматной олимпиаде
Узбекистан занял 3-е место на Парашахматной олимпиаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Oбуна бўлиш
Самарқандда ўтган парашахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 11 очко тўплаб, тарихда илк бор бронза медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 17 сентябрь — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси парашахмат олимпиадасида тарихда илк бор бронза медални қўлга киритди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Самарқандда 36 та давлатдан 41 та жамоа иштирок этган мусобақанинг сўнгги, еттинчи тури бўлиб ўтди. Ўзбекистон олимпиадада учта жамоа билан қатнашди.
Ҳал қилувчи турда "Ўзбекистон-1" жамоаси Исроил терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Ўзбекистон вакиллари 11 очко жамғариб, мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Олимпиада ғолиблиги Польша терма жамоасига насиб этди. Куба вакиллари иккинчи, Ўзбекистон шахматчилари эса учинчи ўринни эгаллади.
Парашахмат олимпиадаси ҳаками, Ўзбекистон шахмат федерациясининг Самарқанд минтақавий бўлинмаси ижрочи директори Илҳом Эргашевнинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилишича, бу мамлакат парашахматчилари учун Олимпиада тарихидаги илк медаль ҳисобланади.
Бунгача Ўзбекистон парашахматчиларининг Олимпиададаги энг яхши натижаси олтинчи ўрин бўлган.
В Самарканде дали старт 46-й Всемирной шахматной олимпиаде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Жаҳон шахмат юлдузлари Самарқандда: 46-Бутунжаҳон олимпиадаси бошланди
Янгиликлар лентаси
0