https://sputniknews.uz/20260916/samarkand-butunjahon-shaxmat-olimpiada-60471234.html
Жаҳон шахмат юлдузлари Самарқандда: 46-Бутунжаҳон олимпиадаси бошланди
Жаҳон шахмат юлдузлари Самарқандда: 46-Бутунжаҳон олимпиадаси бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланди. Турнирда 399 жамоа қатнашмоқда. Гукеш, Дин Лижэнь, Каруана ва Со ҳам иштирок этади. 26 сентябрда эса ФИДЕ президенти сайлови ўтказилади.
2026-09-16T09:20+0500
2026-09-16T09:20+0500
2026-09-16T09:58+0500
самарқанд
шахмат
спорт
бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/10/60472602_0:0:1538:866_1920x0_80_0_0_1053ee2d10d0271185e1241b9cbb2c84.png
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси расман бошланди. Биринчи тур бугун, 16 сентябрь куни ўтказилади, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Олимпиадада 207 та очиқ ва 190 та аёллар жамоаси — жами 397 та жамоа иштирок этмоқда. Беллашувлар 11 турдан иборат бўлиб, 27 сентябрга қадар давом этади.Ўзбекистон мезбон давлат сифатида очиқ ва аёллар баҳсида учтадан жамоа билан қатнашади. Асосий эркаклар таркибида Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов бор. Ўзбекистон 2022 йилги олимпиада ғолиби ва 2024 йилги бронза медали соҳиби ҳисобланади. АҚШ, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Хитой очиқ турнирнинг энг юқори рейтингли жамоалари қаторида.Беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд ФИДЕ президенти вазифасини бажарувчи сифатида Самарқандда. Олимпиада билан бир вақтда бу ерда ФИДЕнинг 97-конгресси ҳам ўтказилади.26 сентябрь куни ФИДЕнинг янги президенти сайланади. Бу лавозим учун Ян Хенрик Бюттнер, Вадим Розенштейн ва Тимур Турлов номзод сифатида рўйхатдан ўтган. Конгресс доирасида ФИДЕнинг кейинги тўрт йиллик раҳбарияти шакллантирилади, шунингдек, 2030 йилги шахмат олимпиадаси мезбони ҳам танланади.
https://sputniknews.uz/20260601/fide-shaxmat-mukofot-tasis-58014490.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/10/60472602_169:96:1404:1022_1920x0_80_0_0_34b67d364635b005b80695a795b806f3.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд, шахмат, спорт, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, ўзбекистон
самарқанд, шахмат, спорт, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, ўзбекистон
Жаҳон шахмат юлдузлари Самарқандда: 46-Бутунжаҳон олимпиадаси бошланди
09:20 16.09.2026 (янгиланди: 09:58 16.09.2026) Дунё шахматининг энг номдор гроссмейстерлари жамланган турнир доирасида ФИДЕ конгресси ҳам ўтказилиб, халқаро федерациянинг янги президенти сайланади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси расман бошланди. Биринчи тур бугун, 16 сентябрь куни ўтказилади, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Олимпиадада 207 та очиқ ва 190 та аёллар жамоаси — жами 397 та жамоа иштирок этмоқда. Беллашувлар 11 турдан иборат бўлиб, 27 сентябрга қадар давом этади.
Ўзбекистон мезбон давлат сифатида очиқ ва аёллар баҳсида учтадан жамоа билан қатнашади. Асосий эркаклар таркибида Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов бор.
Ўзбекистон 2022 йилги олимпиада ғолиби ва 2024 йилги бронза медали соҳиби ҳисобланади. АҚШ, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Хитой очиқ турнирнинг энг юқори рейтингли жамоалари қаторида.
Самарқандга жаҳон шахматининг таниқли вакиллари ҳам келган. Улар орасида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу, собиқ жаҳон чемпиони Дин Лижэнь, Фабиано Каруана ва Уэсли Со бор. Магнус Карлсен ва Ҳикару Накамура эса олимпиадада иштирок этмайди.
Беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд ФИДЕ президенти вазифасини бажарувчи сифатида Самарқандда. Олимпиада билан бир вақтда бу ерда ФИДЕнинг 97-конгресси ҳам ўтказилади.
26 сентябрь куни ФИДЕнинг янги президенти сайланади. Бу лавозим учун Ян Хенрик Бюттнер, Вадим Розенштейн ва Тимур Турлов номзод сифатида рўйхатдан ўтган. Конгресс доирасида ФИДЕнинг кейинги тўрт йиллик раҳбарияти шакллантирилади, шунингдек, 2030 йилги шахмат олимпиадаси мезбони ҳам танланади.