FIDE шахматда янги мукофот таъсис этди — илк ғолиблар Самарқандда эълон қилинади

© FideFIDE учредила премию за выдающиеся достижения в шахматах
FIDE учредила премию за выдающиеся достижения в шахматах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Oбуна бўлиш
Бу мукофот жаҳон шахмат ҳамжамиятидаги йирик ютуқлар, лойиҳалар ва ташаббусларни эътироф этиш учун таъсис этилган.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) FIDE Excellence Awards мукофотини таъсис этди. Илк тақдирлаш маросими 2026 йил сентябрда Самарқандда, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси доирасида ўтказилади.
Жаҳон шахмат ҳамжамиятидаги йирик ютуқлар, лойиҳалар ва ташаббусларни эътироф этиш учун таъсис этилган ушбу мукофот ҳар икки йилда — шахмат олимпиадаси цикли якунлари бўйича берилади. Биринчи тақдирлашда 2024–2026 йиллар оралиғидаги ютуқ ва ташаббуслар баҳоланади.
FIDE маълумотига кўра, мукофотлар 6 та асосий ва 5 та қўшимча номинация бўйича топширилади.
Асосий номинациялар:
▪️ энг яхши шахматчи — эркаклар;
▪️ энг яхши шахматчи — аёллар;
▪️ энг яхши Open турнири;
▪️ энг яхши Round Robin турнири;
▪️ энг яхши федерация;
▪️ энг яхши шахмат ташаббуси.
Қўшимча номинациялар орасида энг яхши жамоа, йил кашфиёти, йил қайтиши, имконияти чекланган энг яхши шахматчи ва энг яхши контент яратувчи йўналишлари бор.
Номзодлар 1–30 июнь кунлари онлайн қабул қилинади. Ҳар бир номинация бўйича 10 нафар номзоддан иборат қисқа рўйхат 15 июлда эълон қилинади. Ғолиблар сентябрда Самарқандда бўлиб ўтадиган маросимда маълум қилинади.
По итогам 45-й Всемирной шахматной Олимпиады мужская команда Узбекистана завоевала бронзовую медаль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
FIDE: Ўзбекистон шахмат бўйича энг кучли 10 та терма жамоа қаторига кирди
Янгиликлар лентаси
0