FIDE: Ўзбекистон шахмат бўйича энг кучли 10 та терма жамоа қаторига кирди

© Министерство спорта УзбекистанаПо итогам 45-й Всемирной шахматной Олимпиады мужская команда Узбекистана завоевала бронзовую медаль
По итогам 45-й Всемирной шахматной Олимпиады мужская команда Узбекистана завоевала бронзовую медаль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
Oбуна бўлиш
FIDEнинг 2026 йил апрель рейтингига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 9-ўринни эгаллади. Бир йил олдин жамоа 12-поғонада бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. FIDEнинг 2026 йил апрель ойи рейтингига кўра, “Top Federations Open” рўйхатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9-ўринни эгаллади. Бу Халқаро шахмат федерацияси эълон қилган расмий рейтингда қайд этилган.
Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди: АҚШ — 2726, Ҳиндистон — 2697, Хитой — 2654, Россия — 2647, Германия — 2635, Украина — 2629, Франция — 2626, Озарбайжон — 2622, Ўзбекистон — 2617, Испания — 2613.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2025 йил апрель ойида 2610 балл билан 12-ўринни эгаллаган эди. Шундай қилиб, бир йил ичида эркаклар терма жамоаси 3 поғонага кўтарилди ва 7 рейтинг очкосини қўшди.
FIDEнинг “Top Federations Women” рейтингида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2243 балл билан 17-ўринни эгаллади. Кучли жамоалар рўйхатида Хитой, Ҳиндистон, Украина, АҚШ, Грузия, Россия, Қозоғистон, Польша, Франция ва Германия юқори ўринларни банд этган.
На Кипре стартует турнир претендентов на мировую шахматную корону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2026
Кипрда жаҳон чемпионлиги учун Даъвогарлар турнири бошланди — унда Синдаров ҳам қатнашади
Янгиликлар лентаси
0