https://sputniknews.uz/20260917/usa-frs-stavka-60501274.html
АҚШ ФЗТ уч йилдан ортиқ вақтда илк бор ставкани оширди — бу долларга қандай таъсир қилади
АҚШ ФЗТ уч йилдан ортиқ вақтда илк бор ставкани оширди — бу долларга қандай таъсир қилади
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Федерал захира тизими ставкани 3,75–4% гача оширди. Юқори ставка доллар активларига талабни кучайтириши, ривожланаётган давлатлар валюталарига босим ўтказиши ва ташқи қарзларни қимматлаштириши мумкин.
2026-09-17T11:30+0500
2026-09-17T11:30+0500
2026-09-17T11:51+0500
доллар
ақш доллари
валюта
асосий ставка
дональд трамп
дунёда
дунё янгиликлари
иқтисод
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/11/60501099_0:156:3000:1844_1920x0_80_0_0_ea06866bcf374061703220a331c74482.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) сентябрь йиғилишида базавий ставкани 25 базис пунктга — йиллик 3,75–4 фоиз диапазонига оширди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. Бу 2023 йил июлидан бери биринчи ошириш бўлди.ФЗТ қарорни инфляция ҳали ҳам юқори экани билан изоҳлади. "Reuters" маълумотига кўра, 18 нафар регулятор вакилидан 16 нафари йил охиригача камида яна бир марта 0,25 фоиз пунктга оширишни кутмоқда. Дональд Трамп қарорни танқид қилиб, АҚШда ставка 1фоиз ёки ундан ҳам паст бўлиши кераклигини айтди ва ФЗТ раҳбариятини “сиёсий” ҳаракат қилишда айблади. Амалдаги ФЗТ раиси Кевин Уоршни лавозимга Трампнинг ўзи илгари сурган. Трамп Уоршга ишончини сақлаб қолаётганини билдирди.Жаҳон банки таҳлилига кўра, АҚШда фоиз ставкаларининг ошиши доллар активларини инвесторлар учун жозибадорроқ қилиши мумкин. Бу капиталнинг АҚШ бозорига йўналиши, доллар мустаҳкамланиши ва ривожланаётган мамлакатлар валюталарига босим кучайишига олиб келиши мумкин.Ўзбекистон Марказий банки ҳам июль ойида қатор мамлакатларда пул-кредит сиёсати қатъийлашиши ташқи молиявий шароитлар аввал кутилганидан узоқроқ вақт қаттиқ сақланиб қолиши эҳтимолини ошираётганини қайд этган. Регулятор бу ташқи молиялашув шартлари бўйича ноаниқликни сақлаб қолаётганини билдирган.Ўзбекистон Марказий банки 16 сентябрь куни асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлади.
https://sputniknews.uz/20260916/asosiy-stavka-cbu-60478764.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/11/60501099_167:0:2834:2000_1920x0_80_0_0_667f7c14c7205c67d09b2d8b186d9e79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
доллар, ақш доллари, валюта, асосий ставка, дональд трамп, дунёда, дунё янгиликлари, иқтисод, ақш
доллар, ақш доллари, валюта, асосий ставка, дональд трамп, дунёда, дунё янгиликлари, иқтисод, ақш
АҚШ ФЗТ уч йилдан ортиқ вақтда илк бор ставкани оширди — бу долларга қандай таъсир қилади
11:30 17.09.2026 (янгиланди: 11:51 17.09.2026) Бу қарор доллар активларини жозибадор қилиб, Ўзбекистон каби ривожланаётган давлатлар валюталарига босимни ошириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) сентябрь йиғилишида базавий ставкани 25 базис пунктга — йиллик 3,75–4 фоиз диапазонига оширди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди. Бу 2023 йил июлидан бери биринчи ошириш бўлди.
ФЗТ қарорни инфляция ҳали ҳам юқори экани билан изоҳлади. "Reuters" маълумотига кўра, 18 нафар регулятор вакилидан 16 нафари йил охиригача камида яна бир марта 0,25 фоиз пунктга оширишни кутмоқда.
Қарордан кейин доллар мустаҳкамланди, икки йиллик АҚШ облигациялари даромадлилиги эса икки йилдан ортиқ даврдаги энг юқори даражага чиқди.
Дональд Трамп қарорни танқид қилиб, АҚШда ставка 1фоиз ёки ундан ҳам паст бўлиши кераклигини айтди ва ФЗТ раҳбариятини “сиёсий” ҳаракат қилишда айблади. Амалдаги ФЗТ раиси Кевин Уоршни лавозимга Трампнинг ўзи илгари сурган. Трамп Уоршга ишончини сақлаб қолаётганини билдирди.
Жаҳон банки таҳлилига
кўра, АҚШда фоиз ставкаларининг ошиши доллар активларини инвесторлар учун жозибадорроқ қилиши мумкин. Бу капиталнинг АҚШ бозорига йўналиши, доллар мустаҳкамланиши ва ривожланаётган мамлакатлар валюталарига босим кучайишига олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, долларда қарз оладиган давлатлар ва компаниялар учун ташқи маблағ жалб қилиш қимматлашади.
Ўзбекистон Марказий банки ҳам июль ойида қатор мамлакатларда пул-кредит сиёсати қатъийлашиши ташқи молиявий шароитлар аввал кутилганидан узоқроқ вақт қаттиқ сақланиб қолиши эҳтимолини ошираётганини
қайд этган. Регулятор бу ташқи молиялашув шартлари бўйича ноаниқликни сақлаб қолаётганини билдирган.
Ўзбекистон Марказий банки 16 сентябрь куни асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлади.