Тошкент кенгаши "Škoda"дан 10 та электропоезд хариди лойиҳасини маъқуллади

© Wikipedia / TitānsЭлектропоезд "Шкода"
Электропоезд Шкода  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар кенгаши "Škoda Transportation" компаниясидан 10 та замонавий электропоезд хариди концепциясини маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Чехиянинг "Škoda Transportation" компаниясидан 10 та замонавий электропоезд харид қилиш лойиҳаси концепциясини маъқуллади.
Масала кенгашнинг навбатдаги сессиясида "Шаҳар атрофида йўловчи ташиш" МЧЖ раҳбарияти иштирокида кўриб чиқилди.
Қарорга кўра, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан киритилган мазкур лойиҳа концепцияси тасдиқланган.

10 та электропоезд етказиб бериш бўйича шартнома 17 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида "Шаҳар атрофида йўловчи ташиш" МЧЖ ва "Škoda Transportation" ўртасида имзоланган эди.

"Škoda Group" маълумотига кўра, лойиҳа қиймати 120 млн еврони ташкил этади. Янги авлоддаги 10 та минтақавий электропоезд 1520 миллиметрли темир йўл изларида ҳаракатланишга мўлжалланган.
"Ўзбекистон темир йўллари" аввалроқ поездлар 2027 йилда мамлакатга етказиб берилишини маълум қилган. Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни қисман маҳаллийлаштириш, поездларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этиш ва мутахассислар тайёрлаш ҳам режалаштирилган.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг 3 июнь куни Қонунчилик палатасида маълум қилишича, янги электропоездлар Термиз — Сариосиё, Урганч — Нукус, Тошкент — Гулистон — Бекобод, Тошкент — Ангрен, Тошкент — Хўжикент — Чиноркент ва бошқа йўналишларда босқичма-босқич ишга туширилади.
АО Узбекистон темир йуллари и Škoda Transportation договорились о поставке 10 электропоездов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10та электропоезд сотиб олади
Янгиликлар лентаси
0