Ўзбекистон муқаддас Маккага дрон билан ҳужум қилишга уринишни қоралади

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с над писем МИД Узбекистана
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Oбуна бўлиш
Саудия кучлари муқаддас Макка шаҳри жанубида учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Ўзбекистон ҳужумга уринишни қоралади.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрига учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланган ҳолда ҳужум қилишга уринишни қатъиян қоралади.
Вазирлик баёнотида Саудия Арабистони билан тўлиқ бирдамлик билдирилиб, муқаддас қадамжолар, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатлар номақбул экани таъкидланди.
Ўзбекистон барча томонларни вазминлик намоён этишга, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга, давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чақирди.
Гап 15 сентябрь куни содир бўлган воқеа ҳақида кетмоқда. Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция Макка томон йўналган дрон шаҳар жанубида тутиб қолиниб, тақиқланган ҳаво ҳудудига киришидан олдин йўқ қилинганини маълум қилди. Саудия томони дрон Ямандаги ҳусийлар томонидан учирилганини билдирди.
Ҳусийлар эса Макка ёки бошқа диний қадамжоларни нишонга олганини рад этди.
Ўзбекистон ТИВ минтақада кескинликни камайтириш, можаронинг янада тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Боец спецподразделения на улице Багдада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2026
Ўзбекистон Саудия Арабистонига ракета ва дрон ҳужумларини қоралади - нима содир бўлди?
Янгиликлар лентаси
0