https://sputniknews.uz/20260913/saudi-arabia-hujumlar-60405258.html
Ўзбекистон Саудия Арабистонига ракета ва дрон ҳужумларини қоралади - нима содир бўлди?
Ўзбекистон Саудия Арабистонига ракета ва дрон ҳужумларини қоралади - нима содир бўлди?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ракета ва дрон ҳужумларини қоралади. Баёнотда Яқин Шарқда кескинликни юмшатиш, давлатлар суверенитетини ҳурмат қилиш ва можарони дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирилди.
2026-09-13T09:33+0500
2026-09-13T09:33+0500
2026-09-13T09:56+0500
ўзбекистон тив
баёнот
ироқ
ҳужум
бмт
нефть
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0d/60407928_0:220:2860:1829_1920x0_80_0_0_942ab711c115e6b8244f841a10e54cf2.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 12 сентябрь куни Яқин Шарқда вазият янада кескинлашиши, жумладан, Саудия Арабистони ҳудудига ракета ва дрон ҳужумлари муносабати билан баёнот берди.Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатишни, шунингдек, минтақа давлатлари хавфсизлиги ва халқаро кема қатновига таҳдид солувчи ҳаракатларни кескин қоралади.Саудия Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, бир нечта зарба оқибатида одамлар жабрланган, қувур эса эҳтиёт чораси сифатида вақтинча тўхтатилган.Саудия ТИВ кейинроқ дронлар Ироқ ҳудудидан учирилганини маълум қилди. Ар-Риёд Ироқ бош вазирининг Багдодга зарур чораларни кўриш учун вақт бериш ҳақидаги илтимосидан сўнг ҳозирча жавоб қайтармасликка қарор қилди. Шу билан бирга, Саудия ўз суверенитети, хавфсизлиги ва муҳим инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриш ҳуқуқини сақлаб қолишини билдирди.Ироқдаги текширувлардан сўнг ҳужумлар мамлакат жанубидаги Майсан вилояти ҳудудидан амалга оширилгани тасдиқланди. Бош вазир вилоятдаги операциялар қўмондонини лавозимидан озод қилди ва тергов ўтказишни буюрди.Ўзбекистон ТИВ давлатлар суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади. Мавжуд келишмовчиликларни фақат сиёсий-дипломатик воситалар, мулоқот ва ўзаро ҳурмат асосида ҳал этиш лозимлиги қайд этилди.Шунингдек, Тошкент БМТ ва минтақа давлатларининг Яқин Шарқда кескинликни юмшатиш, можаронинг янада кенгайишига йўл қўймаслик ва барқарор тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
https://sputniknews.uz/20260912/xutiylar-qizil-dengizdagi-bob-al-mandeb-bogozini-nazorat-ostiga-oldi-60395453.html
ироқ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0d/60407928_65:0:2796:2048_1920x0_80_0_0_b9e4d760ab4b40a1abc1f458592dbc75.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тив, баёнот, ироқ, ҳужум, бмт, нефть, сиёсат
ўзбекистон тив, баёнот, ироқ, ҳужум, бмт, нефть, сиёсат
Ўзбекистон Саудия Арабистонига ракета ва дрон ҳужумларини қоралади - нима содир бўлди?
09:33 13.09.2026 (янгиланди: 09:56 13.09.2026) Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига дрон ва ракета ҳужумларини қоралаб, Яқин Шарқда кескинлик кучайишидан хавотир билдирди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 12 сентябрь куни Яқин Шарқда вазият янада кескинлашиши, жумладан, Саудия Арабистони ҳудудига ракета ва дрон ҳужумлари муносабати билан
баёнот берди.
Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатишни, шунингдек, минтақа давлатлари хавфсизлиги ва халқаро кема қатновига таҳдид солувчи ҳаракатларни кескин қоралади.
Баёнотга сабаб бўлган сўнгги воқеалардан бири 10 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд ва Мадина ҳудудларидан ўтувчи “Шарқ–Ғарб” нефть қувурига қилинган ҳужум бўлди.
Саудия Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, бир нечта зарба оқибатида одамлар жабрланган, қувур эса эҳтиёт чораси сифатида вақтинча тўхтатилган.
Саудия ТИВ кейинроқ дронлар Ироқ ҳудудидан учирилганини маълум қилди. Ар-Риёд Ироқ бош вазирининг Багдодга зарур чораларни кўриш учун вақт бериш ҳақидаги илтимосидан сўнг ҳозирча жавоб қайтармасликка қарор қилди.
Шу билан бирга, Саудия ўз суверенитети, хавфсизлиги ва муҳим инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриш ҳуқуқини сақлаб қолишини билдирди.
Ироқдаги текширувлардан сўнг ҳужумлар мамлакат жанубидаги Майсан вилояти ҳудудидан амалга оширилгани тасдиқланди. Бош вазир вилоятдаги операциялар қўмондонини лавозимидан озод қилди ва тергов ўтказишни буюрди.
Кейинроқ Майсан полицияси бошлиғи ҳам ишдан олинди. Вилоятдаги хавфсизлик идоралари раҳбарлари лавозимларидан четлатилиб, терговга жалб қилинди. Ироқ Эрон билан чегарадаги айрим ўтиш пунктларида ҳам вақтинча хавфсизлик ва текширув чораларини кучайтирди.
Ўзбекистон ТИВ давлатлар суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади. Мавжуд келишмовчиликларни фақат сиёсий-дипломатик воситалар, мулоқот ва ўзаро ҳурмат асосида ҳал этиш лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, Тошкент БМТ ва минтақа давлатларининг Яқин Шарқда кескинликни юмшатиш, можаронинг янада кенгайишига йўл қўймаслик ва барқарор тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.