МДҲ ҳаво мудофааси тизими дронларга қарши мослаштирилади

© Исполнительный комитет СНГЗаседание Координационного Комитета по вопросам противовоздушной обороны СНГ.
Заседание Координационного Комитета по вопросам противовоздушной обороны СНГ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Oбуна бўлиш
Чўлпонотада МДҲ давлатлари ҳаво мудофаасини дронларга қарши мослаштириш ва 2027 йилги қўшма навбатчиликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Чўлпонотада МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг 63-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Унда МДҲнинг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантириш, 2027 йилда қўшма жанговар навбатчиликни ташкил этиш ҳамда жанговар ва тезкор тайёргарлик тадбирларини режалаштириш масалалари муҳокама қилинди.
МДҲ Ижроия қўмитаси Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик департаменти директори Евгений Клемез замонавий можаролар тажрибаси, ракета-космик технологиялар ва янги ҳужум воситалари ҳаво мудофааси тизимини янгилашни талаб қилаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, асосий устувор йўналишлардан бири тизимни учувчисиз учиш аппаратларини аниқлаш ва ушлашга мослаштиришдир.
Йиғилишда, шунингдек, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ишлаб чиқиш, модернизация қилиш ва таъмирлаш бўйича ҳамкорлик, роботлаштириш, сунъий интеллект, киберҳимоя ва технологик мустақиллик масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси таркибида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурҳонов иштирок этди. У МДҲ Ижроия қўмитаси ёрлиғи билан тақдирланди.
Йиғилиш якунида делегациялар ҳаво мудофааси соҳасидаги икки ва кўп томонлама ҳарбий ҳамкорлик, шунингдек, ягона ва бирлашган минтақавий тизимларни ривожлантириш бўйича келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Два истребителя McDonnell Douglas F/A-18 Hornet швейцарских ВВС выступают на авиашоу в Бернском Оберланде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2026
Тошкентда МДҲ ҲҲМ раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтди: кучли ҳаво ҳужумидан мудофаа нега муҳим?
Янгиликлар лентаси
0