Хитой Ўзбекистон тарвузи учун бозорини очди — навбатда яна 7 маҳсулот

© Комитет продовольственной безопасностиМежду Узбекистаном и Китаем подписан протокол по экспорту арбузов
Между Узбекистаном и Китаем подписан протокол по экспорту арбузов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Oбуна бўлиш
Ташриф якунлари бўйича тарвуз экспортига доир ҳужжат имзоланди, яна 7 маҳсулот, гўшт ва сут бўйича жараёнлар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой янги узилган тарвузни Хитой бозорига экспорт қилиш бўйича фитосанитар талабларни келишиб олди. Тегишли баённома Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси Азизбек Урунов ва Хитой Бош божхона маъмурияти раҳбари Сун Мей Жун учрашуви якунида имзоланди.
Шунингдек, озиқ-овқат ва ўсимлик маҳсулотлари учун электрон сертификатларни босқичма-босқич жорий этиш бўйича иш режаси қабул қилинди.
Тизим сертификатларни электрон алмашиш, уларнинг ҳақиқийлигини тез текшириш ва расмийлаштириш муддатларини қисқартиришни назарда тутади.
Томонлар Хитой бозорига яна 7 турдаги маҳсулот — олма, нок, пиёз, хурмо, қуритилган анжир, тариқ ва кунгабоқар уруғини экспорт қилиш бўйича фитосанитар жараёнларни тезлаштиришни муҳокама қилди.
Ҳозир Хитойга Ўзбекистондан фитосанитар сертификат асосида 38 турдаги мева-сабзавот маҳсулотини экспорт қилиш мумкин. 2025 йилда ушбу бозорга 193 минг тонна маҳсулот 210 млн долларга етказиб берилган.
Ветеринария йўналишида Ўзбекистон гўшти ва гўшт маҳсулотларини Хитой бозорига киритиш жараёни, шунингдек, сут ва сут маҳсулотлари учун бозорни очиш масаласи кўриб чиқилди. Бунинг учун ветеринария назорати тизимини баҳолаш, талабларни келишиш, корхоналарни инспекциядан ўтказиш ва Хитой реестрига киритиш талаб этилади.
Сун Мей Жун ташриф давомида Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов билан ҳам учрашди.
Томонлар божхона маълумотларини электрон алмашиш, электрон тижорат, бонд омборлари, экспресс жўнатмаларни назорат қилиш, доимий ишчи гуруҳ тузиш ва "Ягона дарча" тизимлари ўртасида маълумот алмашишни йўлга қўйиш бўйича таклифларни муҳокама қилди.
Шунингдек, лабораториялар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик мутахассисларни Хитойда ўқитиш ва стажировкага юбориш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқишга келишилди.
ЕЭК и Узбекистан обсудили вопросы таможенного сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида божхона музокаралари кузда бошланади
Янгиликлар лентаси
0