Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида божхона музокаралари кузда бошланади

© Пресс-служба ЕЭКЕЭК и Узбекистан обсудили вопросы таможенного сотрудничества
ЕЭК и Узбекистан обсудили вопросы таможенного сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар товар ва транспорт ҳақида маълумот алмашишга оид битим бўйича музокараларни кузда бошлашни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) товарлар ҳамда транспорт воситалари тўғрисида божхона маълумотларини ўзаро алмашишни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Бу масала ЕИКнинг божхона ҳамкорлиги вазири Сергей Шкляев ва Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлоновнинг учрашувида муҳокама қилинди.
Тегишли халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ишлари якуний босқичда. Уни келишиш бўйича музокараларни 2026 йил сентябрь–октябрь ойларида бошлаш режалаштирилмоқда.
Маълумот алмашинуви божхона расмийлаштирувини тезлаштириш, назорат самарадорлигини ошириш, ташқи савдо статистикасидаги тафовутларни камайтириш ва ҳуқуқбузарликларни аниқлашга ёрдам бериши кутилмоқда.
Томонлар Ўзбекистонни ЕОИИ ва учинчи давлатлар божхона транзитининг ягона тизимига жалб қилиш имкониятларини ҳам кўриб чиқди.
Мазкур тизим божхона ахборот тизимларини бирлаштириш, ягона транзит декларацияси ва электрон навигация пломбаларидан фойдаланишни назарда тутади.
ЕИК маълумотига кўра, 2026 йил февралдан буён юк ташишда навигация пломбалари 70 мингдан ортиқ марта қўлланилган.
31 июлдан улардан фойдаланиш доираси автомобиль ташувлари ва темир йўл орқали олиб ўтиладиган қўшимча товар тоифаларига кенгайтирилди.

Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат ҳисобланади. Комиссия ва республика божхона органлари аввал ҳам маълумот алмашинуви ҳамда ягона транзит тизимига қўшилиш масалаларини муҳокама қилган.

Зона таможенного контроля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда янги транзит тизими ишга тушди: у Ўзбекистон ташувчиларига қандай фойда беради?
Янгиликлар лентаси
0