ЕОИИда янги транзит тизими ишга тушди: у Ўзбекистон ташувчиларига қандай фойда беради?
ЕОИИда янги транзит тизими ишга тушди: у Ўзбекистон ташувчиларига қандай фойда беради?
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ мамлакатлари ва иттифоққа аъзо бўлмаган давлатлар учун ягона божхона транзити тизими кучга кирди. У юк ташишни соддалаштириш, харажатларни камайтириш ва назорат шаффофлигини оширишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. 29 июнь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва унга аъзо бўлмаган давлатларнинг ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Янги тизим ЕОИИ мамлакатлари ва иттифоққа аъзо бўлмаган давлатлар ўртасида юк ташиш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган. Асосий янгиликлар орасида ЕОИИ ва учинчи мамлакатлар божхона органлари ахборот тизимларини интеграция қилиш, ягона транзит декларацияси, электрон навигация пломбаларидан фойдаланиш ва божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш назарда тутилган.ЕИК маълумотларига кўра, битим учинчи мамлакатлар билан алоҳида халқаро шартномалар тузиш учун ҳуқуқий асос яратади. Аввалроқ комиссия бу йўналишга Ўзбекистон ҳам қизиқиш билдирганини қайд этган эди.
Ягона божхона транзити тизими юк ташиш жараёнларини соддалаштириб, харажатларни камайтириш, хавфсизлик ва шаффофликни оширишга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. 29 июнь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва унга аъзо бўлмаган давлатларнинг ягона божхона транзити тизими тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Янги тизим ЕОИИ мамлакатлари ва иттифоққа аъзо бўлмаган давлатлар ўртасида юк ташиш жараёнларини соддалаштиришга қаратилган.
“ЕОИИ доирасида ягона божхона транзити тизимини жорий этиш, шу жумладан, унга учинчи мамлакатларни улаш, трансчегаравий ташишларнинг хавфсизлик ва шаффофлик даражасини ошириш, ташишларнинг узлуксизлигига эришиш ҳамда юкларни белгиланган манзилга етказиб бериш учун бизнес харажатларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради”, — деди ЕИК божхона ҳамкорлиги вазири Сергей Шкляев.
Асосий янгиликлар орасида ЕОИИ ва учинчи мамлакатлар божхона органлари ахборот тизимларини интеграция қилиш, ягона транзит декларацияси, электрон навигация пломбаларидан фойдаланиш ва божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш назарда тутилган.
ЕИК маълумотларига кўра, битим учинчи мамлакатлар билан алоҳида халқаро шартномалар тузиш учун ҳуқуқий асос яратади. Аввалроқ комиссия бу йўналишга Ўзбекистон ҳам қизиқиш билдирганини қайд этган эди.
“ЕОИИ ягона божхона транзити тизими етказиб бериш географиясини кенгайтиришга хизмат қилади: соддалаштирилган транзит тартиб-қоидалари ЕОИИ ва учинчи мамлакатлар божхона ҳудуди бўйлаб йўналишларни янада жозибадор қилади, янги бозорларга чиқишни рағбатлантиради”, — таъкидлади ЕИК вазири.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.