Хитой, Россия ва Туркия Ўзбекистонда хорижий капиталли корхоналар сони бўйича етакчи

Oбуна бўлиш
2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бир йилда 26,8 фоизга ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Хитой капитали иштирокидаги корхоналар сони 6 436 тага етган. Кейинги ўринларда Россия — 3 512 та ва Туркия — 2 327 та корхона билан бормоқда.
Умуман, мамлакатда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 490 та корхона фаолият юритмоқда. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 5 544 тага ёки 26,8 фоизга кўп.
Шундан 4 758 таси қўшма корхона, 16 732 таси эса хорижий корхона ҳисобланади.
Жорий йилнинг январь–август ойларида хорижий инвестициялар иштирокида 3 836 та янги корхона ташкил этилди. Уларнинг 568 таси маҳсулот сотишдан даромад олишни бошлаган.
Батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0