https://sputniknews.uz/20260916/uzbekistan-aes-russia-xavfsizlik-tajriba-60487039.html
Ўзбекистон АЭС қурилишида Россиянинг ядровий хавфсизлик тажрибасидан фойдаланади
Ўзбекистон АЭС қурилишида Россиянинг ядровий хавфсизлик тажрибасидан фойдаланади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия АЭС қурилишида лицензиялаш, инспекция назорати, мутахассислар тайёрлаш ва радиациявий хавфсизлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, Россия тажрибасини миллий амалиётга жорий этишни муҳокама қилди.
2026-09-16T17:24+0500
2026-09-16T17:24+0500
2026-09-16T17:24+0500
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
аэс
хаэа
росатом
ҳамкорлик
атом энергетикаси
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/10/60486859_188:0:1434:701_1920x0_80_0_0_0269950f82c8a80dd39b6839c34db04e.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов ва Ростехнадзор раҳбари Александр Трембицкий Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА)нинг 70-Бош конференцияси доирасида музокара ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.Томонлар давлат томонидан тартибга солиш, лицензиялаш, инспекция фаолияти ва АЭС қурилиши ҳамда эксплуатациясининг барча босқичларида хавфсизлик талабларини қўллаш масалаларини муҳокама қилди.Учрашувда Россия тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда атом энергетикасини тартибга солишнинг замонавий механизмларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни АЭСни лойиҳалаш ва қуриш билан чекламасдан, ядровий хавфсизлик, лицензиялаш, назорат, кадрлар тайёрлаш ва радиациявий ҳимоя йўналишларида ҳам ривожлантирмоқда. Мазкур мулоқот икки давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни тартибга солувчи органлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик билан тўлдирмоқда.Қўмитага кўра, бу ҳамкорлик Ўзбекистонда ядровий ва радиациявий хавфсизликнинг ҳуқуқий, институционал ва техник асосларини мустаҳкамлаш ҳамда миллий регулятор салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260915/uzbekistan-aes-yoqilgi-shartnoma-60450240.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/10/60486859_181:0:1253:804_1920x0_80_0_0_7bf47b5c021accde03457755fa7e8239.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, аэс, хаэа, росатом, ҳамкорлик, атом энергетикаси, жамият
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, аэс, хаэа, росатом, ҳамкорлик, атом энергетикаси, жамият
Ўзбекистон АЭС қурилишида Россиянинг ядровий хавфсизлик тажрибасидан фойдаланади
Томонлар АЭС қурилиши ва эксплуатациясининг барча босқичларида хавфсизлик назорати ҳамда кадрлар тайёрлашни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов ва Ростехнадзор раҳбари Александр Трембицкий Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА)нинг 70-Бош конференцияси доирасида музокара ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати
хабар берди.
Томонлар давлат томонидан тартибга солиш, лицензиялаш, инспекция фаолияти ва АЭС қурилиши ҳамда эксплуатациясининг барча босқичларида хавфсизлик талабларини қўллаш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда Россия тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда атом энергетикасини тартибга солишнинг замонавий механизмларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу мутахассислар малакасини ошириш, қўшма ўқувлар ва эксперт семинарларини ўтказиш, давлат назорати ва инспекция тизимини такомиллаштиришни назарда тутади.
Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни АЭСни лойиҳалаш ва қуриш билан чекламасдан, ядровий хавфсизлик, лицензиялаш, назорат, кадрлар тайёрлаш ва радиациявий ҳимоя йўналишларида ҳам ривожлантирмоқда.
Мазкур мулоқот икки давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни тартибга солувчи органлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик билан тўлдирмоқда.
Қўмитага кўра, бу ҳамкорлик Ўзбекистонда ядровий ва радиациявий хавфсизликнинг ҳуқуқий, институционал ва техник асосларини мустаҳкамлаш ҳамда миллий регулятор салоҳиятини оширишга хизмат қилади.