https://sputniknews.uz/20260916/tashkent-uzmedexpo-korgazma-60487437.html
AI-браслетдан тиббий симуляторларгача: Тошкентда UzMedExpo кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
AI-браслетдан тиббий симуляторларгача: Тошкентда UzMedExpo кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги UzMedExpo-2026 кўргазмасида Ўзбекистон ва хорижий компаниялар AI-браслетлар, DMED рақамли тиббиёт тизими, ўқув симуляторлари ва бошқа замонавий тиббий ечимларни тақдим этди.
2026-09-16T19:57+0500
2026-09-16T19:57+0500
2026-09-16T19:57+0500
кўргазма
шифокор
тиббий кўрик
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
видео
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/10/60487636_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_fd3db66c03283247864600a01dbf8c22.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. 15–17 сентябрь кунлари "Ўзэкспомарказ" ҳудудида 18-халқаро тиббиёт ускуналари ва фармацевтика кўргазмаси – “UzMedExpo-2026” бўлиб ўтмоқда. Бу ерда соғлиқни сақлаш соҳаси учун мўлжалланган технологиялар ва воситалар намойиш этилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Шундай лойиҳалардан бирини – сунъий интеллект билан жиҳозланган "браслет”ни "Sino AI" компанияси тақдим этди. Қурилма юрак уриши, уйқу, стресс, қон босими, қондаги кислород даражаси ва ЭКГ ҳақидаги маълумотларни тўплайди, шундан сўнг бу маълумотлар иловада таҳлил қилиниб, тизимда сақланади.Унинг сўзларига кўра, ҳозирда жамоа қурилма функцияларини кенгайтирмоқда, хусусан, NFC имкониятларини ишлаб чиқмоқда — келажакда “браслет”дан нафақат саломатликни назорат қилиш, балки йўл ҳақини тўлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.Кўргазманинг яна бир иштирокчиси — "Uzinfocom" томонидан тақдим этилган “Dmed” лойиҳаси бевосита тиббиёт тизими ичидаги масалаларни ҳал қилади.Илова орқали бемор клиникани топиши, қабулга ёзилиши, хизматлар ва таҳлиллар ҳақида маълумот олиши мумкин, касаллик тарихи эса электрон шаклда сақланади. Шунингдек, тизим орқали касаллик варақалари ҳам расмийлаштирилади, шу сабабли ходим энди қоғоз ҳужжатни иш берувчига топшириши шарт эмас.Унинг сўзларига кўра, платформага барча давлат тиббиёт муассасалари уланган бўлиб, ҳозирда компания хусусий клиникаларни ҳам уламоқда. Илова беморлар учун бепул ва у рус, ўзбек ҳамда инглиз тилларида мавжуд.Кўргазмада соҳа мутахассислари учун ҳам маҳсулотлар намойиш этилди. Жумладан, “GEOTAR U MEDIA” МЧЖ шифокорлар ва талабалар учун электрон таълим ресурслари ҳамда симуляция ускуналарини тақдим этди. Компания Ўзбекистонда симуляторлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш концепцияларини аллақачон ишлаб чиққан.“GEOTAR U MEDIA” кутубхонасида 2 мингдан ортиқ тиббиёт китоблари ва дарсликлар мавжуд. Компания, шунингдек, таълим материалларини ўзбек тилига таржима қилиш учун ҳамкорлар топишни режалаштирмоқда.Кўргазма стендларида Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Германия ва бошқа мамлакатлар компанияларининг маҳсулотлари билан танишиш мумкин.
https://sputniknews.uz/20260430/tashkent-korgazmalar-russia-kompaniyalar-namoyish-57256391.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/10/60487636_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_012e6f34c4cca8be0ae98b03f6814f31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кўргазма, шифокор, тиббий кўрик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, видео, ўзбекистон
кўргазма, шифокор, тиббий кўрик, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, видео, ўзбекистон
AI-браслетдан тиббий симуляторларгача: Тошкентда UzMedExpo кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Эксклюзив
UzMedExpo-2026 кўргазмасида AI-браслет, рақамли тиббий карта ва тиббий симуляторлар каби замонавий ечимлар намойиш этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. 15–17 сентябрь кунлари "Ўзэкспомарказ" ҳудудида 18-халқаро тиббиёт ускуналари ва фармацевтика кўргазмаси – “UzMedExpo-2026” бўлиб ўтмоқда. Бу ерда соғлиқни сақлаш соҳаси учун мўлжалланган технологиялар ва воситалар намойиш этилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шундай лойиҳалардан бирини – сунъий интеллект билан жиҳозланган "браслет”ни "Sino AI" компанияси тақдим этди. Қурилма юрак уриши, уйқу, стресс, қон босими, қондаги кислород даражаси ва ЭКГ ҳақидаги маълумотларни тўплайди, шундан сўнг бу маълумотлар иловада таҳлил қилиниб, тизимда сақланади.
“Браслет” ташхис қўймайди, фақат огоҳлантиради. Биз асосий эътиборни қандли диабет, онкологик касалликлар ва инсультга қаратганмиз. Биз одамлар бу ҳақда олдиндан билишларини хоҳлаймиз", — деди "Sino AI"нинг B2B бўлими раҳбари Шерзод Хўжаев.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда жамоа қурилма функцияларини кенгайтирмоқда, хусусан, NFC имкониятларини ишлаб чиқмоқда — келажакда “браслет”дан нафақат саломатликни назорат қилиш, балки йўл ҳақини тўлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Кўргазманинг яна бир иштирокчиси — "Uzinfocom" томонидан тақдим этилган “Dmed” лойиҳаси бевосита тиббиёт тизими ичидаги масалаларни ҳал қилади.
Илова орқали бемор клиникани топиши, қабулга ёзилиши, хизматлар ва таҳлиллар ҳақида маълумот олиши мумкин, касаллик тарихи эса электрон шаклда сақланади. Шунингдек, тизим орқали касаллик варақалари ҳам расмийлаштирилади, шу сабабли ходим энди қоғоз ҳужжатни иш берувчига топшириши шарт эмас.
“Dmed” — бу беморнинг клиникадаги барча босқичлардан ўтишига ёрдам бериш учун яратилган тизим. Рўйхатхона, касса, шифокор танлаш, таҳлилларни кўриш — барчаси тизимимиз ичида амалга оширилади”, — дея тушунтирди “Dmed” савдо бўлими раҳбари Шерзод Ғуломов.
Унинг сўзларига кўра, платформага барча давлат тиббиёт муассасалари уланган бўлиб, ҳозирда компания хусусий клиникаларни ҳам уламоқда. Илова беморлар учун бепул ва у рус, ўзбек ҳамда инглиз тилларида мавжуд.
Кўргазмада соҳа мутахассислари учун ҳам маҳсулотлар намойиш этилди. Жумладан, “GEOTAR U MEDIA” МЧЖ шифокорлар ва талабалар учун электрон таълим ресурслари ҳамда симуляция ускуналарини тақдим этди. Компания Ўзбекистонда симуляторлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш концепцияларини аллақачон ишлаб чиққан.
“Симуляторлар ҳақиқий анатомик параметрларга максимал даражада яқинлаштирилган. Улар музлатиш, иссиқлик таъсири ва уч метр баландликдан ташлаш каби синовлардан ўтган”, — деди компаниянинг бош вакили Руслан Хасханов.
“GEOTAR U MEDIA” кутубхонасида 2 мингдан ортиқ тиббиёт китоблари ва дарсликлар мавжуд. Компания, шунингдек, таълим материалларини ўзбек тилига таржима қилиш учун ҳамкорлар топишни режалаштирмоқда.
Кўргазма стендларида Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Германия ва бошқа мамлакатлар компанияларининг маҳсулотлари билан танишиш мумкин.