Тошкентдаги тиббиёт ва гўзаллик кўргазмаларида Россия компаниялари нималарни намойиш этди?

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Кўргазмаларда Россия Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Татаристоннинг жамоавий стендлари ҳамда 20 тадан ортиқ компаниянинг индивидуал стендлари билан тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкентдаги "CAEx Uzbekistan" кўргазмалар мажмуасида 28–30 апрель кунлари “Соғлиқни сақлаш — TIHE 2026” ва гўзаллик ҳамда парфюмерия-косметика саноати - "Beauty Uzbekistan 2026" бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Кўргазмалар "Iteca Exhibitions" халқаро кўргазма компанияси ва "ICA Eurasia Group" ҳамкорлигида ташкил этилди. Россия унда Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Татаристоннинг жамоавий стендлари, шунингдек, 20 тадан ортиқ компаниянинг индивидуал стендлари билан иштирок этди.
“Соғлиқни сақлаш — TIHE 2026” 30-юбилей халқаро кўргазмаси диагностика, лаборатория, шифохона, жарроҳлик, офтальмология, физиотерапия, реанимация ва тиббиётнинг бошқа йўналишлари учун ускуналар ва ечимларни қамраб олди.
Кўргазмада Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, БАА, Россия, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан 300 тадан ортиқ компания ва бренд иштирок этди.
Санкт-Петербург экспортни қўллаб-қувватлаш маркази мутахассиси Евгения Ивашинанинг айтишича, кўргазмада шаҳардан бешта компания эндоскопик ускуналар, трикотаж тиббий буюмлар, лаборатория тадқиқотлари учун реагентлар ва гемостатик препаратларни тақдим этган.
“Кўплаб компаниялар аллақачон Ўзбекистонда экспорт тажрибасига эга. Улар янги ҳамкорлар билан танишди, музокаралар ўтказди ва ўзбекистонлик шериклар билан самарали ҳамкорликка умид қиламиз”, — деди у.
Кўргазмада 13 та мамлакатдан 85 та дебютант компания ҳам иштирок этди. Улардан бири Москва вилоятидаги “Метиз ортопедия” компаниясидир.
“Бу кўргазмада илк бор иштирок этяпмиз. Ташкилот даражаси жуда юқори, фойдали алоқалар кўп. Компаниялар маҳсулотларимизга қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда Ўзбекистондаги компания билан анатомик пойабзаллар етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қиляпмиз. Қарийб ўн ойдан бери маҳсулотларимизни ушбу қуёшли мамлакатга юбориб келяпмиз”, — деди компаниянинг экспорт йўналиши раҳбари Виталий Деребизов.
TIHE 2026 кўргазмасида Татаристонни бешта компания тақдим этди. Улар шахсий ҳимоя воситалари, қадоқлаш материаллари, утилизация контейнерлари, эндохирургик ускуналар ва жарроҳлик учун ёритиш ускуналари соҳасидаги маҳсулотларини намойиш қилди.
Татаристон Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари ўринбосари Айрат Валеев компаниялар Ўзбекистон бозорида ишлаш бўйича зарур алоқалар ва тушунчага эга бўлганини таъкидлади.
“Шартномалар ҳали имзоланмаган, аммо келгусида ҳамкорлик қилиш учун кўплаб фойдали алоқаларни қўлга киритдик”, — деди у.
"Beauty Uzbekistan 2026" кўргазмаси эса парфюмерия-косметика саноати, эстетик тиббиёт, аппарат косметологияси ва қаришга қарши парвариш йўналишларини қамраб олди.
Унда Қозоғистон, Хитой, Россия, Корея Республикаси ва бошқа мамлакатлардан 100 тадан ортиқ компания ва бренд иштирок этди.
Кўргазмалар ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Выставка “Строительство – UzBuild 2024” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2026
UzBuild кўргазмасида Россиянинг 60 тадан ортиқ компанияси иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0