https://sputniknews.uz/20260916/olimpiadada-koreys-tili-qazilma-boyliklarda-hamkorlik--koreya-bilan-kelishuvlar-tafsiloti-60477696.html
Олимпиадада корейс тили, қазилма бойликларда ҳамкорлик — Корея билан келишувлар тафсилоти
Олимпиадада корейс тили, қазилма бойликларда ҳамкорлик — Корея билан келишувлар тафсилоти
Sputnik Ўзбекистон
Корейс тили Ўзбекистондаги олимпиадага расмий фан сифатида киритилади. Никель ва кобальтни қидириш ва баҳолаш, тиббий маҳсулотлар ҳамда бошқа соҳалар бўйича янги келишувлар тафсилотлари ҳам очиқланди.
2026-09-16T12:12+0500
2026-09-16T12:12+0500
2026-09-16T12:26+0500
жанубий корея
олимпиада
қазилма бойликлари
ҳамкорлик
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/10/60477882_0:85:1448:900_1920x0_80_0_0_d658117e19b38cf4b2b587335051a6b4.png
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида президентлар учрашуви ҳамда Сеулдаги бизнес форум якунлари бўйича келишувларнинг янги тафсилотлари маълум бўлди.Жанубий Корея ҳукумати маълумотига кўра, таълим соҳасидаги меморандум доирасида икки мамлакат муассасалари, ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасидаги алмашинув кенгайтирилади. Шунингдек, Ўзбекистонда ўтказиладиган олимпиадага корейс тили расмий фан сифатида киритилади.Қазилма бойликлар бўйича ҳамкорлик ҳам аниқлаштирилди. 15 сентябрдаги Ўзбекистон–Корея бизнес форумида Корея геология ва минерал ресурслар институти ҳамда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги алоҳида меморандум имзолади. Тиббиёт йўналишида икки давлат регуляторлари дори воситалари ва тиббий техникага доир қонунчилик, рўйхатдан ўтказиш, сифат ва хавфсизлик бўйича ахборот алмашади. Корея маълумотларига кўра, унинг Ўзбекистонга тиббий ускуналар экспорти 2021–2025 йилларда 10,6 млн доллардан 32,9 млн долларгача, яъни уч баробардан кўпроқ ошган. Дори воситалари экспорти эса 48 фоизга ўсган.Бошқа келишувларда қалбаки бренд маҳсулотларини чегарада аниқлаш бўйича ҳамкорлик ва қўшма назорат тадбирлари, маҳкумларни ўз ватанига ўтказиш тартиби, фермерлар учун мослаштирилган агротехнологик ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган.
https://sputniknews.uz/20260914/uzbekistan-south-korea-hujjat-imzolanish-60439119.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/10/60477882_0:0:1448:1086_1920x0_80_0_0_efc409c28dd96cbce4083a8a7cd17eaf.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жанубий корея, олимпиада , қазилма бойликлари, ҳамкорлик, ўзбекистон, жамият
жанубий корея, олимпиада , қазилма бойликлари, ҳамкорлик, ўзбекистон, жамият
Олимпиадада корейс тили, қазилма бойликларда ҳамкорлик — Корея билан келишувлар тафсилоти
12:12 16.09.2026 (янгиланди: 12:26 16.09.2026) Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги янги келишувлар таълим, муҳим минераллар, тиббиёт ҳамда бошқа йўналишларни ҳам қамраб олди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида президентлар учрашуви ҳамда Сеулдаги бизнес форум якунлари бўйича келишувларнинг янги тафсилотлари маълум бўлди.
Жанубий Корея ҳукумати маълумотига
кўра, таълим соҳасидаги меморандум доирасида икки мамлакат муассасалари, ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасидаги алмашинув кенгайтирилади. Шунингдек, Ўзбекистонда ўтказиладиган олимпиадага корейс тили расмий фан сифатида киритилади.
Қазилма бойликлар бўйича ҳамкорлик ҳам аниқлаштирилди. 15 сентябрдаги Ўзбекистон–Корея бизнес форумида Корея геология ва минерал ресурслар институти ҳамда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги алоҳида меморандум
имзолади.
У никель ва кобальтни қидириш ва баҳолаш, улардан фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқишни назарда тутади. Кейинчалик кореялик компанияларни инвестиция ва конларни ўзлаштириш жараёнига жалб этиш режалаштирилган.
Тиббиёт йўналишида икки давлат регуляторлари дори воситалари ва тиббий техникага доир қонунчилик, рўйхатдан ўтказиш, сифат ва хавфсизлик бўйича ахборот алмашади. Корея маълумотларига кўра, унинг Ўзбекистонга тиббий ускуналар экспорти 2021–2025 йилларда 10,6 млн доллардан 32,9 млн долларгача, яъни уч баробардан кўпроқ ошган. Дори воситалари экспорти эса 48 фоизга ўсган.
Бошқа келишувларда қалбаки бренд маҳсулотларини чегарада аниқлаш бўйича ҳамкорлик ва қўшма назорат тадбирлари, маҳкумларни ўз ватанига ўтказиш тартиби, фермерлар учун мослаштирилган агротехнологик ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган.