https://sputniknews.uz/20260914/uzbekistan-south-korea-hujjat-imzolanish-60439119.html
Жанубий Корея билан 13 та ҳужжат: Ўзбекистон яна 8 та юқори тезликдаги поезд олиши мумкин
Жанубий Корея билан 13 та ҳужжат: Ўзбекистон яна 8 та юқори тезликдаги поезд олиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Жанубий Корея музокаралар якунлари бўйича 13 та ҳужжат алмашди. Янги лойиҳалар портфели қарийб 12 млрд доллар, Эксимбанк билан стратегик дастур эса 8 млрд долларга баҳоланмоқда.
2026-09-14T16:27+0500
2026-09-14T16:27+0500
2026-09-14T16:34+0500
шавкат мирзиёев
жанубий корея
тезюрар поезд
форум
ташриф
музей
инвестиция
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0e/60438508_0:0:1900:1069_1920x0_80_0_0_ee9b4686760540faa78dab5835d0d6dd.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфелини тайёрлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мённинг Сеулдаги музокаралари якунлари бўйича маълум қилинди.Бундан ташқари, Корея Эксимбанки билан 8 миллиард долларлик Стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилинди.Давлат раҳбарлари тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди. Савдо, инвестициялар, муҳим минераллар, транспорт ва инфратузилма иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.Йирик амалий ташаббуслардан бири — Ўзбекистон учун яна саккизта юқори тезликдаги поезд таркибини етказиб бериш имкониятини ўрганиш. Томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлашни бошлашга келишди.Шунингдек, Ўзбекистонда миллий геном маълумотлари ва биологик намуналарни сақлашга мўлжалланган “Биом маркази”ни ташкил этиш, сунъий интеллект, дата-марказлар, муҳим минераллар, фармацевтика ва биотехнология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида фаолият юритаётган махсус “Korea Desk” механизмининг роли кучайтирилади.Мудофаа соҳасида ҳам ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва янги қўшма лойиҳаларни шакллантиришга келишилди.Томонлар тиббиёт, фармацевтика ва биотехнология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Корея компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини ошириш масалаларини муҳокама қилди.Томонлар Орол денгизининг қуриши, чўлланиш ва сув танқислиги билан боғлиқ экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишди. Шунингдек, навбатдаги Ҳудудлараро форумни Самарқандда ўтказиш ҳамда 2027 йилни “Маданият ва ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилишга келишилди.
https://sputniknews.uz/20260914/south-korea-central-asia-60422651.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0e/60438508_46:0:1734:1266_1920x0_80_0_0_e6efa52b387455df9f375881b6c86e6d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, жанубий корея, тезюрар поезд, форум, ташриф, музей, инвестиция, сиёсат
шавкат мирзиёев, жанубий корея, тезюрар поезд, форум, ташриф, музей, инвестиция, сиёсат
Жанубий Корея билан 13 та ҳужжат: Ўзбекистон яна 8 та юқори тезликдаги поезд олиши мумкин
16:27 14.09.2026 (янгиланди: 16:34 14.09.2026) Томонлар мудофаа соҳасида янги лойиҳалар, Орол муаммоларини ҳал этиш, Корея тиббиётининг маҳаллий бозорга кириши ва кўчирилган корейслар тарихи музейини якунлашга келишди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Корея қарийб 12 миллиард долларлик истиқболли лойиҳалар портфелини тайёрлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мённинг Сеулдаги музокаралари якунлари бўйича
маълум қилинди.
Бундан ташқари, Корея Эксимбанки билан 8 миллиард долларлик Стратегик ҳамкорлик дастури қабул қилинди.
Давлат раҳбарлари тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказди. Савдо, инвестициялар, муҳим минераллар, транспорт ва инфратузилма иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.
Корея президенти маъмурияти маълумотига кўра, саммит якунлари бўйича 13 та келишув, меморандум ва шартнома алмашилди.
Йирик амалий ташаббуслардан бири — Ўзбекистон учун яна саккизта юқори тезликдаги поезд таркибини етказиб бериш имкониятини ўрганиш. Томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тайёрлашни бошлашга келишди.
Шунингдек, Ўзбекистонда миллий геном маълумотлари ва биологик намуналарни сақлашга мўлжалланган “Биом маркази”ни ташкил этиш, сунъий интеллект, дата-марказлар, муҳим минераллар, фармацевтика ва биотехнология соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида фаолият юритаётган махсус “Korea Desk” механизмининг роли кучайтирилади.
У Ўзбекистонда ишлаётган корейс компанияларининг муаммоларини тезкор ҳал этиш ва инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади.
Мудофаа соҳасида ҳам ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва янги қўшма лойиҳаларни шакллантиришга келишилди.
Томонлар тиббиёт, фармацевтика ва биотехнология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Корея компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги иштирокини ошириш масалаларини муҳокама қилди.
Томонлар Орол денгизининг қуриши, чўлланиш ва сув танқислиги билан боғлиқ экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишди.
Президентлар 2027 йилда корейсларнинг Марказий Осиёга кўчирилганига 90 йил тўлиши муносабати билан Тошкентда барпо этилаётган Корё-сарам тарихи музейи лойиҳасини муваффақиятли якунлашга ҳам келишиб олди.
Шунингдек, навбатдаги Ҳудудлараро форумни Самарқандда ўтказиш ҳамда 2027 йилни “Маданият ва ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилишга келишилди.