Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Лавров Украина бўйича музокараларни қайта бошлаш шартларини айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Oбуна бўлиш
Москва Украина бўйича музокараларни турли форматларда давом эттиришга тайёр, бироқ келишув инқирознинг асосий сабабларини бартараф этиши керак.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия Украина бўйича икки томонлама ҳам, АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокараларга ҳам тайёр. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Екатеринбургдаги Халқаро ёшлар фестивалида маълум қилди.
“Биз икки томонлама музокараларга ҳам, уч томонлама музокараларга ҳам тайёрмиз. Улардан ҳеч қачон воз кечмаганмиз”, — деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Россия иштирок этган аввалги музокара жараёнлари Москва ташаббуси билан тўхтатилмаган. Вазир Беларусь ва Туркияда ўтказилган музокаралар, Женевадаги Россия — Украина мулоқоти ҳамда Абу-Дабида АҚШ иштирокидаги уч томонлама учрашувларни мисол қилиб келтирди.
Лавров яқинда Россияга яна ташриф буюрган америкалик вакиллар ҳам АҚШ, Россия ва Украина иштирокидаги уч томонлама музокаралар форматига қайтишни таклиф қилганини билдирди.
Россия ташқи ишлар вазирига кўра, Москва учун Украинадаги вазиятни тартибга солиш махсус ҳарбий операция бошида белгиланган вазифаларни бажариш ва Россия томони инқирознинг асосий сабаблари деб ҳисоблайдиган омилларни бартараф этишни англатади.
Лавров Киевдаги ҳозирги ҳокимиятни “очиқдан-очиқ нацистик режим” деб атади. Унинг таъкидлашича, Украинада рус тилининг қўлланилиши чекланган, рус тилидаги китоблар кутубхоналардан олиб ташланиб, макулатурага топширилмоқда.

“Бутун бошли тилни тақиқлаб қўйган дунёдаги ягона режим”, — деди Россия вазири Украина раҳбарияти ҳақида.

Лавров Россия учун хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш, шунингдек, рус одамларининг она тили ва православ эътиқодига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш махсус ҳарбий операциянинг “мутлақо аниқ ва тушунарли вазифалари” эканини таъкидлади.
Унинг фикрича, президент Владимир Путин белгилаган мақсадларга эришиш нафақат Украина инқирозини тартибга солиш, балки Евроосиёдаги вазиятни барқарорлаштириш ва манфаатлар мувозанатига асосланган жаҳон тартибини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.
Лавров Екатеринбургдаги Халқаро ёшлар фестивалида очиқ мулоқот ўтказмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2026
Лавров Екатеринбургда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди — видео
Янгиликлар лентаси
0