Лавров Екатеринбургда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди — видео

Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Екатеринбургда Халқаро ёшлар фестивали иштирокчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Екатеринбургда бўлиб ўтаётган Халқаро ёшлар фестивалида иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказди.
“Янги дунё архитектураси: Сергей Лавров билан очиқ мулоқот” сессиясида долзарб ташқи сиёсат масалалари, кўп қутбли дунё шаклланиши ҳамда бу жараёнда ёш авлоднинг ўрни муҳокама қилинди. Тадбир ТИВнинг МГИМО университети ва Россиянинг “Знание” ("Билим") жамияти томонидан ташкил этилган.
Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтди. Фестиваль иштирокчилари Россия ташқи ишлар вазирига ўз саволларини бериб, жавоб олди.
Маълумот учун: Халқаро ёшлар фестивали 11–17 сентябрь кунлари Екатеринбургда ўтказилмоқда. Фестивалда Россия ва хорижий давлатлардан, шу жумладан, Ўзбекистондан ҳам 10 минг нафар ёш иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0