https://sputniknews.uz/20260915/uzbekistan-aes-reaktor-texnologiya-60448324.html
Ўзбекистон АЭС учун яна бир реактор технологиясини ўрганади
Ўзбекистон АЭС учун яна бир реактор технологиясини ўрганади
Sputnik Ўзбекистон
Лондондаги Бутунжаҳон ядро симпозиумида Ўзбекистон CANDU реакторларини қўллаш имкониятини баҳолаш, Orano билан ядро ёқилғиси цикли, WNAга тўлақонли аъзолик ва таълим дастурлари масалаларини муҳокама қилди.
2026-09-15T10:02+0500
2026-09-15T10:02+0500
2026-09-15T10:06+0500
аэс
атом энергетикаси
ўзатом
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
лондон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0f/60450569_0:0:998:562_1920x0_80_0_0_d32d6b9d28469c7f6c10dd55cdb3eeda.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон CANDU реакторларини мамлакатда қўллаш имкониятини ўрганади. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги Лондонда ўтган 51-Бутунжаҳон ядро симпозиуми якунлари бўйича маълум қилди.Агентликка кўра, "AtkinsRéalis" компанияси билан музокараларда CANDU реакторларининг имкониятларини ўрганиш ва уларни Ўзбекистонда қўллаш мақсадга мувофиқлигини баҳолашга келишиб олинди. Ҳозирча гап янги реактор қуриш тўғрисидаги қарор эмас, балки технологияни ўрганиш ҳақида бормоқда.Симпозиумда Ўзбекистон дунёдаги биринчи интеграциялашган АЭС лойиҳасини амалга ошириш тажрибасини ҳам тақдим этди. Жиззах вилоятида барпо этилаётган станция бир майдончада иккита ВВЭР-1000 катта қувватли энергоблоки ва ҳар бири 55 МВт бўлган иккита РИТМ-200Н кичик қувватли реакторини бирлаштиради.Ташриф доирасида Франциянинг "Orano" компанияси билан ядро ёқилғиси цикли ва ишлатилган ядро ёқилғиси билан муомала қилиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар маслаҳатлашувларни давом эттириш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг Франциядаги соҳавий объектларга ташрифини ташкил этишга келишди.Шунингдек, Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон ядро ассоциациясига тўлақонли аъзо бўлиш истиқболлари кўриб чиқилди. Мамлакат Бутунжаҳон ядро университети тадбирларини ўтказишга номзод давлатлар қаторига киритилди.
https://sputniknews.uz/20260904/aes-loyiha-60204482.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0f/60450569_111:0:998:665_1920x0_80_0_0_e1b06cbda59f23651b74029e78a46463.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аэс, атом энергетикаси, ўзатом, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, лондон, жамият
аэс, атом энергетикаси, ўзатом, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, лондон, жамият
Ўзбекистон АЭС учун яна бир реактор технологиясини ўрганади
10:02 15.09.2026 (янгиланди: 10:06 15.09.2026) Ўзбекистон CANDU реакторларини мамлакатда қўллаш имкониятини ўрганади. Бу бўйича "AtkinsRéalis" компанияси билан келишувга эришилди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон CANDU реакторларини мамлакатда қўллаш имкониятини ўрганади. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги Лондонда ўтган 51-Бутунжаҳон ядро симпозиуми якунлари бўйича
маълум қилди.
Агентликка кўра, "AtkinsRéalis" компанияси билан музокараларда CANDU реакторларининг имкониятларини ўрганиш ва уларни Ўзбекистонда қўллаш мақсадга мувофиқлигини баҳолашга келишиб олинди. Ҳозирча гап янги реактор қуриш тўғрисидаги қарор эмас, балки технологияни ўрганиш ҳақида бормоқда.
Симпозиумда Ўзбекистон дунёдаги биринчи интеграциялашган АЭС лойиҳасини амалга ошириш тажрибасини ҳам тақдим этди. Жиззах вилоятида барпо этилаётган станция бир майдончада иккита ВВЭР-1000 катта қувватли энергоблоки ва ҳар бири 55 МВт бўлган иккита РИТМ-200Н кичик қувватли реакторини бирлаштиради.
Руанда Атом энергияси кенгаши раиси Лассина Зербо Ўзбекистон тажрибасини ривожланаётган давлатлар учун ибратли деб баҳолади ва “Ўзатом”нинг соҳадаги мувофиқлаштирувчи ролини қайд этди.
Ташриф доирасида Франциянинг "Orano" компанияси билан ядро ёқилғиси цикли ва ишлатилган ядро ёқилғиси билан муомала қилиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар маслаҳатлашувларни давом эттириш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг Франциядаги соҳавий объектларга ташрифини ташкил этишга келишди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон ядро ассоциациясига тўлақонли аъзо бўлиш истиқболлари кўриб чиқилди. Мамлакат Бутунжаҳон ядро университети тадбирларини ўтказишга номзод давлатлар қаторига киритилди.