Алишер Усмонов бўйича баҳс сабаб ЕИ Россияга қарши санкцияларни 6 ойга узайтира олмади

© НОКАлишер Усманов избран президентом FIE
Алишер Усманов избран президентом FIE - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2026
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи чекловларни вақтинча етти кунга — 22 сентябргача узайтирди. Франция ва Словакия Усмоновни рўйхатдан чиқаришни сўрамоқда.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Европа Иттифоқи Россияга қарши шахсий санкцияларни одатдагидек олти ойга узайтириш бўйича келиша олмади. Чекловлар вақтинча яна етти кунга — 22 сентябрь ярим тунигача узайтирилди.
"Reuters" маълумотига кўра, келишмовчиликнинг асосий масалаларидан бири асли келиб чиқиши Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш билан боғлиқ. Франция Словакияга қўшилиб, уни рўйхатдан олиб ташлашни сўраган.
ЕИ дипломатларининг агентликка маълум қилишича, Париж ўз позициясини миллий хавфсизлик билан боғлиқ масала билан изоҳлаган.

Франция дипломатик манбаси мамлакат Усмонов масаласида халқаро ҳамкорларнинг мурожаатига ижобий жавоб беришни исташини билдирган.

ЕИнинг амалдаги шахсий санкциялари қарийб 3 минг нафар жисмоний ва юридик шахсни қамраб олади. Улар активларни музлатиш ва жисмоний шахсларнинг ЕИ ҳудудига киришини чеклашни назарда тутади.
Ушбу санкциялар 15 сентябрда тугаши керак эди. Уларни ҳар олти ойда узайтириш учун ЕИнинг барча 27 та давлати розилиги талаб қилинади.
Қўшимча муҳокамалар учун ЕИ давлатлари санкцияларни 22 сентябргача сақлаб туришга келишди.
Усмонов ЕИ ва АҚШ санкциялари остида. У Европада санкциялар бекор қилинишига эришиш мақсадида бир қатор суд ишларини ҳам бошлаган.
"Bloomberg Billionaires Index" маълумотига кўра, 2026 йил бошида Усмоновнинг бойлиги 18,8 млрд долларга баҳоланган.
Города мира. Париж - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия газидан воз кечиб, Германия, Италия ва Франция саноатини йўқ қиляпмиз — Дюпон-Эньян
Янгиликлар лентаси
0