Судьялар мақоми бўйича қонун лойиҳаси иккинчи ўқишдан ўтди — нималар ўзгаради

© iStock / AndreyPopovСудья читает документы.
Судья читает документы.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2026
Oбуна бўлиш
Иккинчи ўқишга қадар судьянинг сиёсий ва ташқи таъсирлардан холилиги, истеъфодаги судья мақоми ва интизомий жавобгарлик мезонлари аниқлаштирилди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Қонунчилик палатаси "Судьянинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди, деб хабар берди палата матбуот хизмати.
Иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида судья фаолиятининг айрим принциплари қайта ишланди. Хусусан, судья қарор қабул қилишда сиёсий қарашлар ва бошқа ташқи таъсирлардан холи бўлиши алоҳида принцип сифатида мустаҳкамланмоқда.
Истеъфодаги судья мақоми ҳам аниқлаштирилди. Унга гувоҳнома берилади, ўз розилиги билан судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятига жалб қилиниши ва профессионал медиатор сифатида ишлаши мумкин бўлади.
Судьялик даврида одил судлов билан боғлиқ билдирган фикрлари ва қабул қилган қарорлари учун дахлсизлик кафолати сақланади.
Шунингдек, судьяни интизомий жавобгарликка тортишга асос бўладиган ҳаракатлар аниқлаштирилди. "Қўпол равишда" қоидабузарлик тушунчаси очиб берилмоқда, бундай ҳолатни юқори инстанция суди аниқлаб, хусусий ажримда қайд этиши белгиланмоқда.
Лойиҳада аввал эълон қилинган асосий ўзгаришлар ҳам сақланган: судья ва халқ маслаҳатчилари учун минимал ёш 35 дан 30 ёшга туширилади, судья дастлаб беш йилга, кейин эса муддатсиз даврга тайинланади. Амалдаги қонун бўйича судья аввал 5 йилга, сўнг 10 йилга ва шундан кейингина муддатсиз тайинланади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, судьянинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашиш, жумладан, муайян иш бўйича ноқонуний қарор чиқаришга таъсир кўрсатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2026
Мирзиёев “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳасини маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0