Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

WSJ: Россия янги арзон қуролларни Украина ёки АҚШга қараганда тезроқ яратмоқда

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишКорпуса БПЛА на предприятии по производству ударных беспилотных летательных аппаратов
Корпуса БПЛА на предприятии по производству ударных беспилотных летательных аппаратов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2026
Oбуна бўлиш
WSJ Россиянинг "Герань-5" ва "Бандероль" каби янги қуролларини тез ва нисбатан арзон ишлаб чиқараётганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия янги, нисбатан арзон ва технологик қуролларни Украина ҳамда АҚШга қараганда тезроқ ишлаб чиқиб, оммавий ишлаб чиқаришга ўтказмоқда. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" ёзди. Худди шу мазмундаги материал "Hindustan Times" нашрида ҳам чоп этилган.
Нашр янги авлод реактив "Герань-5" учувчисиз аппаратлари ва "Бандероль" қанотли ракеталарини мисол келтирган.
WSJ нашрига кўра, Россия икки тизимни ҳам аввалги ишланмаларни такомиллаштириш, жанговар шароитда синовдан ўтказиш ва кейин ишлаб чиқаришни тез кенгайтириш орқали бир неча йил ичида яратган.
Таҳлилчилар газетага Россияда янги қуролни ғоя ва синов босқичидан оммавий ишлаб чиқаришга ўтказиш цикли Ғарб давлатларига нисбатан тезроқ кечаётганини айтган.
WSJ баҳосига кўра, "Герань-5" ва "Бандероль" қанотли ракетанинг ҳар бири тахминан 100 минг доллар туради. Таққослаш учун, АҚШнинг "Tomahawk" қанотли ракетаси ва шу тоифадаги юқори даражали ракеталар нархи 2 млн доллардан ошади.
Россиялик муҳандислар дронларнинг тезлиги, навигация ва алоқа тизимларини босқичма-босқич такомиллаштирган. Нашр "Герань-5" хусусиятлари жиҳатидан оддий пропеллерли дрондан кўра қанотли ракетага яқинлашаётганини қайд этган.
Нашрнинг ёзишича, арзонлик ва оммавий ишлаб чиқариш ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ҳам иқтисодий муаммо туғдиради: қиммат ракеталарни нисбатан арзон нишонларга сарфлашга тўғри келади.
Бу тенденцияни "Reuters"нинг 15 сентябрдаги маълумотлари ҳам кўрсатмоқда. Агентлик Украина ҳарбий маълумотларига таяниб, Россия реактив дронлардан фойдаланишни уч ой ичида қарийб олти баробар оширганини ёзди. Июнда 240–500 км/соат тезликдаги тахминан 450 та дрон қўлланган бўлса, августда улар сони қарийб 2 850 тага етган.
Украина ҳарбийлари мавжуд арзон дрон тутиб олувчилари юқори тезликдаги реактив аппаратларга қарши етарлича самарали эмаслигини тан олмоқда.
Экс командующий ВСУ Валерий Залужный. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Залужний: Украинанинг ҳарбий инновациялар ресурси тугади, Россия уларга қарши чора топди
Янгиликлар лентаси
0