РФ Давлат думаси сайлови: Жиззахдаги АЭС майдони, Андижон ва Наманганда овоз бериш бўлади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишВыборы президента России
Выборы президента России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2026
Oбуна бўлиш
Муддатидан олдин овоз бериш 18 сентябрда Жиззахдаги АЭС қурилиш майдонида, 19 сентябрда эса Андижон ва Наманганда ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Жиззахдаги интеграциялашган АЭС қурилиш майдонида 18 сентябрь куни Россия Давлат думаси сайловида муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
8297-сайлов участкаси доирасида овоз бериш Фориш туманидаги АЭС қурилиш майдончасида соат 10:00 дан 16:00 гача ташкил этилади.
19 сентябрь куни эса 8371-сайлов участкаси доирасида Андижон ва Наманганда сайловчиларнинг айрим гуруҳлари учун овоз бериш ўтказилади:
Андижон — Лермонтов кўчаси, 51-уй, 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби, соат 11:00 дан 14:00 гача;
Наманган — 4-кичик туман, Ғалаба кўчаси, 21А-уй, "Дўстлик уйи", соат 11:00 дан 14:00 гача.

Россия Давлат думасининг янги чақириқ депутатлари сайловида асосий овоз бериш 20 сентябрда бўлиб ўтади. Ўзбекистонда сайлов участкалари Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада соат 08:00 дан 20:00 гача ишлайди.

Тошкентда участкалар Россия элчихонаси — Нукус кўчаси, 83-уй ҳамда Рус уйи — Юнус Ражабий кўчаси, 63-уйда очилади. Фарғонада овоз бериш "Asia Fergana" меҳмонхонасида, Самарқандда эса "Zilol Baxt" меҳмонхонасида ташкил этилади.
Овоз бериш куни 18 ёшга тўлган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган Россия фуқаролари иштирок этиши мумкин. Бунинг учун шахсан сайлов участкасига келиб, амалдаги Россия паспортини тақдим этиш лозим. Консуллик ҳисобида туриш талаб қилинмайди, хорижда масофавий электрон овоз бериш имконияти назарда тутилмаган.
Председатель Сената Танзила Нарбаева провела встречу с послом России Алексеем Ерховым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.06.2026
Ўзбекистон ва Россия парламентлараро алоқаларни фаоллаштиради
Янгиликлар лентаси
0